Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| null |
| 2 |
| Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Зифликлар Шоулнинг олдига бориб: “Довуд бизнинг орамизда яшириниб юрибди”, деганларида, Довуднинг айтган қасидаси. |
| 3 |
| Эй Худо! Буюк қудратинг ила мени қутқаргин! Куч–қувватинг ила менга адолатли ҳукм чиқаргин! |
| 4 |
| Эй Худо, эшитгин илтижоимни, Тинглагин айтганларимни! |
| 5 |
| Бегоналар қарши қўзғалди менга, Зўравонлар қасд қилмоқчи жонимга, Улар Сени писанд қилмайдилар. |
| 6 |
| Эй Худо, менга мадад берасан, Эй Раббий, менинг жонимни асрайсан. |
| 7 |
| Душманларимнинг қабиҳлиги ўз бошига келсин, Сен содиқсан, уларни қириб ташлагин! |
| 8 |
| Шод бўлиб, Сенга қурбонлик келтираман, Ўзинг яхшисан, эй Эгам, Сенга шукр айтаман! |
| 9 |
| Сақладинг ҳар қандай кулфатдан мени, Кўзларим кўрди душманларим мағлубиятини. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/053.mp3
150
53