Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Ижрочилар раҳбарига. “Узоқдаги жим кабутар” куйига айтилган. Филист халқи Довудни Гат шаҳрида тутиб олганда, унинг айтган қўшиғи. |
| 2 |
| Шафқат қил менга, эй Худо, Одамлар мени таъқиб қилмоқда, Ғанимларим кун бўйи мени эзмоқда. |
| 3 |
| Бўҳтончилар кун бўйи мени таъқиб қилади, Кўплари менга ҳужум қилади, эй Худойи Таоло! |
| 4 |
| Қўрққанимда Сенга умид боғлайман. |
| 5 |
| Эй Худо, каломингни мадҳ этаман, Қўрқмайман, Сендан умид қиламан, Банданг менга не қила олади?! |
| 6 |
| Ғанимларим ҳар доим гапимни бузиб кўрсатади, Менга зарар етказмоқ учун фитналар қилади. |
| 7 |
| Ёвуз ниятда ортимдан писиб келади, Ҳар бир қадамимни ўлчаб юради, Улар ҳаётимга чек қўйишни истайди. |
| 8 |
| Жиноятлари учун уларни улоқтир, Эй Худо, ғазабинг ила уларни ерга ур! |
| 9 |
| Сен қайғуларимни ҳисобга олгансан, Кўз ёшларимни идишингга солиб йиғиб қўйгин. Ахир, уларнинг ҳар бири китобингда ёзилган–ку! |
| 10 |
| Сенга илтижо қилган куним Душманларим ортга чекинади. Ҳа, биламан, Сен мен томонда. |
| 11 |
| Эй Худо, каломингни мадҳ этаман, Ҳа, Эгам, Сенинг каломингни мен мадҳ этаман. |
| 12 |
| Сендан умид қиламан, қўрқмайман, Банданг менга не қила олади?! |
| 13 |
| Эй Худо, Сенга берган онтимни бажармоғим шарт, Шукрона назрларимни Сенга атайман. |
| 14 |
| Жонимни ўлимдан қутқариб қолдинг, Оёғимни қоқилишдан сақладинг. Шу боис, эй Худо, Сенинг олдингда, Ҳаёт нурида юраман. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/055.mp3
150
55