|
| 1 |
|
| Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтилган. Шоул Довудни ўлдириш учун унинг ҳовлисини пойлашга киши юборганда, Довуднинг айтган қўшиғи. |
|
| 2 |
|
| Ғанимларимдан мени қутқар, эй Худойим, Менга қарши турганлардан ҳимоя қил мени. |
|
| 3 |
|
| Бадкирдорлардан қутқаргин мени, Қонхўрлардан сақлагин мени. |
|
| 4 |
|
| Қара, улар мени пойлаб ётарлар, Золимлар менга қарши фитна қиларлар, Гарчи айбу гуноҳим бўлмаса–да, эй Эгам, |
|
| 5 |
|
| Гарчи мен ҳақсизлик қилмасам–да, Улар менга қарши ҳужум қилмоққа тайёр. Қўзғал Ўзинг, аҳволимни кўр, кел ёрдамга. |
|
| 6 |
|
| Эй Исроил халқининг Худоси, Эй Парвардигори Олам — Эгам, Қани, бўл, барча халқларни жазолагин, Ёвуз сотқинларга шафқат қилмагин. |
|
| 7 |
|
| Ғанимларим ҳар кун оқшомда қайтиб келади, Итлардай увиллаб, шаҳар изғийди. |
|
| 8 |
|
| Қара, оғизларидан қусуқ чиқади, Тилларидан заҳар сўзлар чиқади, “Ким ҳам бизни эшитарди”, дея ўйлайди. |
|
| 9 |
|
| Улар устидан Сен куласан, эй Эгам, Ҳамма халқларни Сен масхаралайсан. |
|
| 10 |
|
| Сенга интизорман, эй Қудратим, Сен менинг қалъамсан, эй Худо! |
|
| 11 |
|
| Содиқ севгинг ила, эй Худойим, менга мадад берасан, Кўзларимга душманларим мағлубиятини кўрсатасан. |
|
| 12 |
|
| Уларни ўлдирма, халқим бу сабоқни унутиб қўяр, Қудратинг билан уларни титрат, Эй қалқоним Раббий, уларни кўтариб ур. |
|
| 13 |
|
| Уларнинг оғзидан чиққан гуноҳлар учун, Лабларидан чиққан сўзлар учун Ўзларининг такаббурлиги орқали илинсин. Улар айтадиган лаънат, ёлғон учун |
|
| 14 |
|
| Ғазабинг ила уларни йўқ қилгин, Битта ҳам қолдирмай қириб ташлагин. Шунда эй Худо, Ёқуб насли устидан ҳукмрон эканлигинг Ернинг тўрт томонида маълум бўлади. |
|
| 15 |
|
| Ғанимларим ҳар кун оқшомда қайтиб келади, Итлардай увиллаб, шаҳар изғийди. |
|
| 16 |
|
| Овқат излаб дайдиб юради, Агар тўймасалар, ириллайди. |
|
| 17 |
|
| Мен эса Сенинг қудратингни тараннум этаман, Содиқ севгингни тонгда севинч ила куйлайман. Сен менинг қалъам бўлгансан, Кулфатда қолганимда паноҳимсан. |
|
| 18 |
|
| Эй Қудратим, Сени куйлаб мадҳ қиламан, Сен, эй Худо, менинг қалъамсан, Содиқ севгисини кўрсатувчи Худосан. |
|
|
|
|