×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 59

1
null
2
Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар гул шаҳодати” куйига айтилган. Таълим учун. Довуд Орам–Нахрайим ва Орам–Зўво халқи билан жанг қилгандан кейин Йўаб қайтиб келиб, ўн икки минг эдомликни Туз водийсида ўлдирганда, Довуднинг айтган қўшиғи.
3
Эй Худо, бизни тарк этдинг, Мудофаамизни ёриб ўтдинг, Биздан ғазабландинг, Энди бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин!
4
Ерни силкитдинг, ёриқлар очдинг, Ёриқларни тузатгин, ер тебранмоқда.
5
Халқингга кўп азоблар бердинг, Каловланиб юрсин, деб ичгани шароб бердинг.
6
Улар камон ўқларидан яшириниб олсин, дея Ўзингдан қўрққанларга ишора бериб, байроқ кўрсатасан.
7
Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин, Бизга жавоб бергин, Ўзингнинг севганларинг нажот топсин.
8
Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан: “Шодланиб, Шакамни бўлиб ташлайман, Сухўт водийсини тақсимлаб бераман.
9
Гилад Меникидир, Манаше Меникидир, Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо салтанат ҳассамдир.
10
Мўаб Менинг қўлювгичимдир, Эдом узра чориғимни отаман, Олқишла мени, эй Филистлар! ”
11
Эҳ, қанийди мустаҳкам шаҳарга мени олиб борсалар, Эдомга мени бошлаб борсалар.
12
Эй Худо, ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку! Лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку энди!
13
Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер, Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда.
14
Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз, Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash