Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Қўшиқ. |
| 2 |
| Эй Қуддусдаги Худо, Сен лойиқсан ҳамду санога, Сенга берган онтимизни бажо қиламиз. |
| 3 |
| Сенсан ибодатларга жавоб бергувчи, Жамики одамзод Сенга келади. |
| 4 |
| Гуноҳ устимиздан тантана қилган, Сен эса кечирасан гуноҳларимизни. |
| 5 |
| Қутлуғ ҳовлимда яшасин, дея Сен Ўзинг танлаб, Олиб келган инсон нақадар бахтли! Уйингнинг, муқаддасМаъбадингнинг Неъматларидан биз баҳраманд бўламиз. |
| 6 |
| Ғаройиб ишлар кўрсатиб, Ғалаба ила бизга жавоб берасан, Эй нажоткоримиз Худо! Ернинг тўрт томонининг, Ҳамда энг узоқ денгизларнинг умиди Сенсан. |
| 7 |
| Куч билан Ўзингни қуроллантиргансан, Қудратинг ила тоғларни жойлаштиргансан. |
| 8 |
| Денгизлар ҳайқириғини бостирасан, Тўлқинлар шовқинини тинчитасан. Халқлар шовқин–суронига барҳам берасан. |
| 9 |
| Дунёнинг у четида яшовчилар Мўъжизаларингдан қўрқувга тушади. Шарқдан ғарбгача халқлар Сенинг ишларингни севинч ила куйлайди. |
| 10 |
| Заминни Сен суғориб парваришлайсан, Мўл–кўл қилиб уни бойитасан. Эй Худо, дарёларинг суви лиммо–лимдир, Инсонларни дон–дун билан таъминлашни мўлжаллагансан. |
| 11 |
| Эгатларини қондириб суғорасан, Баланд жойларини ўзинг текислайсан, Ёмғир билан тупроғини юмшатасан, Ҳосилига барака берасан. |
| 12 |
| Мўл ҳосил билан йилга тож кийгизасан, Араваларинг юрган йўллардан бойлик оқади. |
| 13 |
| Чўл серсув ўтлоқзорларга айланади, Тепаликлар севинчга бурканади. |
| 14 |
| Яйловлар қўй сурувлари билан қопланади, Водийлар донларга тўлади, Улар севинчдан ҳайқириб қўшиқ айтади. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/064.mp3
150
64