|
| 1 |
|
| Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Қўшиқ. |
|
| 2 |
|
| Қўзғалсин Худо, тарқалиб кетсин душманлари, Олдидан қочиб кетсин Ундан нафратланганлар. |
|
| 3 |
|
| Тутунни шамол тарқатгани каби Худо уларни ҳайдаб юборсин. Мум оловда эригани каби Худо олдида фосиқ ҳалок бўлсин. |
|
| 4 |
|
| Солиҳлар эса хурсанд бўлсин, Худо олдида шод бўлсин, Улар хурсандликка тўлиб–тошсин. |
|
| 5 |
|
| Худога ҳамду санолар куйланг, Унинг номини тараннум этинг. У булутларни миниб боради, Уни улуғланг. У Эгамиздир! Ҳузурида шодланинг! |
|
| 6 |
|
| У Худодир, макони муқаддасдир, Етимларнинг отаси, бевалар ҳимоячисидир. |
|
| 7 |
|
| Худо ёлғизларни хонадонга жойлаштиради, Асирларни роҳатга, эркинликка олиб чиқади, Исёнкорлар эса қақраган ерга эга бўлади. |
|
| 8 |
|
| Эй Худо, Ўз халқингнинг олдида борганингда, Саҳро бўйлаб юриш қилганингда, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. |
|
| 9 |
|
| Эй Синай тоғининг Худоси, Сенинг ҳузурингда, Эй Исроил халқининг Худоси, Сенинг олдингда, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. |
|
| 10 |
|
| Сен, эй Худо, мўл ёмғир бердинг, Толиққан ерингга қайтадан куч ато этдинг. |
|
| 11 |
|
| Халқинг ўша ерда бошпана топди, Эй Худо, ҳимматингдан муҳтожларни баҳраманд қилдинг. |
|
| 12 |
|
| Раббийдан амр келади, Аёлларнинг катта жамоаси хушхабарни элтади: |
|
| 13 |
|
| “Шоҳлару лашкарлар шоша–пиша қочади!” Исроил аёллари чодирларда ўлжани бўлишиб олади! |
|
| 14 |
|
| Ҳатто уйда қолганлар учун ҳам Бордир кумуш билан қопланган каптар қанотлари, Ялтироқ олтин билан қопланган каптар патлари. |
|
| 15 |
|
| Қодир Худо шоҳларни тўзғитганда, Залмон тоғига қор ёққандай бўлди. |
|
| 16 |
|
| Эй Башаннинг тоғи, улуғвор тоғ, Эй чўққилари кўп тоғ, Башаннинг тоғи! |
|
| 17 |
|
| Эй чўққилари кўп тоғ! Худо макон қилиб танлаган тоққа Нега ҳасад билан қарайсан? Эгамиз то абад у ерда истиқомат қилади. |
|
| 18 |
|
| Худонинг жанг аравалари сон–саноқсиздир, Раббий Синайдан муқаддас маконига келади. |
|
| 19 |
|
| Юксакларга чиқди У, Асирларни ортидан эргаштирди. Халқлардан ҳадялар олди, Ҳатто гуноҳкор исёнчилардан ҳам олди. Ахир, Парвардигор Эгамиз у ерда яшайди! |
|
| 20 |
|
| Раббийга олқишлар бўлсин, У ҳар кун оғирлигимизни кўтаради. Худо бизнинг нажотимиздир. |
|
| 21 |
|
| Худойимиз — нажот бергувчи Худо, Эгамиз Раббий ўлимдан қутқаради. |
|
| 22 |
|
| Худо шубҳасиз душманлар бошини янчади, Гуноҳ йўлидан юрган одамнинг Бош суякларини ҳам эзади. |
|
| 23 |
|
| Раббий шундай дейди: “Душманларингни Башандан қайтариб келаман, Уларни денгиз тубидан олиб келаман. |
|
| 24 |
|
| Оёғингни душманларинг қонига ботирасан, Итларинг ҳам душман қонини ялаб, Ўз улушини олади.” |
|
| 25 |
|
| Эй Худо, зафарли карвонинг кўринмоқда! Менинг Шоҳим, Худойимнинг карвони Муқаддас маконингга бораётгани кўринмоқда! |
|
| 26 |
|
| Олдинда қўшиқчилар, орқада созандалар, Уларнинг ўртасида чилдирма чалган қизлар куйлар: |
|
| 27 |
|
| “Олқишлар айтинг Худога буюк жамоа ичра, Ҳамду санолар ўқинг Эгамизга, Эй Исроилнинг манбаидан пайдо бўлганлар!” |
|
| 28 |
|
| Уларнинг энг кичиги Бенямин қабиласи олдинда келади, Ортидан тўп бўлиб Яҳудо шаҳзодалари келади, Забулун, Нафтали шаҳзодалари уларга эргашади. |
|
| 29 |
|
| Эй Худо, кўрсатгин қудратингни! Эй Худо, илгаригидай намоён қил кучингни! |
|
| 30 |
|
| Қуддусдаги Маъбадинг ҳақи–ҳурмати Шоҳлар Сенга ҳадялар келтиради. |
|
| 31 |
|
| Мисрга, қамишзор орасидаги ўша ёввойи ҳайвонга танбеҳ бер, Халқларга, ўша буқалар подасига, бузоқларига танбеҳ бергин. Сенга таъзим қилиб, кумушларини назр қилишсин. Урушдан лаззатланувчи бу халқларни тўзғитгин. |
|
| 32 |
|
| Мисрдан бронза келтирилади, Ҳабашистон Сенга қўлларин чўзиб, эй Худо, Ўлпон тўлашга шошилиб қолади. |
|
| 33 |
|
| null |
|
| 34 |
|
| Худони тараннум этинг, эй ер юзи шоҳликлари, Самолар — азалий самолар узра чиққан, Ҳайбатли овози гулдураган Раббийга ҳамду санолар куйланг. |
|
| 35 |
|
| Ҳаммага эълон қилинг Худонинг қудратини, Унинг улуғворлиги Исроил устидадир, Унинг қудрати самолардадир. |
|
| 36 |
|
| Худо қўрқинчлидир Ўзининг Муқаддас масканида, Исроил халқининг Худоси куч–қудрат берар Ўз халқига. Худога олқишлар бўлсин! |
|
|
|
|