Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтилган. Осифнинг саноси. Қўшиқ. |
| 2 |
| Эй Худо, Сенга шукрлар айтамиз, Шукрлар айтамиз, Сен бизга яқинсан, Мўъжизаларинг ҳақида одамлар гапиради. |
| 3 |
| Худо айтар: “Белгиланган вақтни танлайман, Ҳаққонийлик билан ҳукм қиламан. |
| 4 |
| Замин ва ундаги инсонлар титраган пайтда Замин устунларини маҳкам ушлаган Менман.” |
| 5 |
| Мақтанчоқларга Худо айтар: “Мақтанмагин”, Фосиққа айтар: “Кучинг билан мақтанмагин. |
| 6 |
| Гердайиб, самоларга кучингни кўрсатма, Қайсарларча киборлик билан гапирма.” |
| 7 |
| Ҳеч ким шарқдан ёки ғарбдан ёхуд саҳродан Инсонни юксалтира олмайди. |
| 8 |
| Ҳукм қиладиган Худодир, Бировни У йиқитар, бошқасини юксалтирар. |
| 9 |
| Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади. |
| 10 |
| Мен то абад Ёқубнинг Худоси ҳақида гапираман, Уни ҳамду сано ила тараннум этаман. |
| 11 |
| Худо айтар: “Фосиқларнинг кучини қирқаман, Солиҳларнинг қудратини ошираман.” |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/074.mp3
150
74