Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Осифнинг саноси. Эй Худо, бегона халқлар Танлаган юртингни босиб олди, Улар МуқаддасМаъбадингни булғади, Қуддусни вайронага айлантирди. |
| 2 |
| Биз қулларингмиз. Улар қулларингнинг жасадларини Қушларга емиш қилиб бердилар. Тақводор халқингнинг этини Заминдаги ёввойи ҳайвонларга бердилар. |
| 3 |
| Қуддус атрофларида улар қонимизни сувдай тўкди, Жасадларни дафн қилишга бирон зот қолдирмади. |
| 4 |
| Қўшниларимиз олдида масхара бўлдик, Атрофимиздагиларга кулги, ўйинчоқ бўлдик. |
| 5 |
| Эй Эгам, қачонгача биздан ғазабланасан? То абадми? Қачонгача рашкинг алангадай ёнади? |
| 6 |
| Сени тан олмайдиган халқлар узра, Сенга сажда қилмайдиган шоҳликлар узра Ғазабингни сочгин. |
| 7 |
| Улар халқинг Исроилни еб битирди, Юртини ташландиқ саҳрога айлантирди. |
| 8 |
| Бизга оталаримиз гуноҳларини эслатма, Бизга тезда шафқатингни кўрсат, Ахир, биз оёқ ости бўлиб кетдик–ку! |
| 9 |
| Ўз шуҳратинг ҳақи, бизга мадад бер, Эй нажоткоримиз Худо! Ўз номинг ҳақи, бизни қутқар, Гуноҳларимизни кечир. |
| 10 |
| Нима учун бегона халқлар: “Қаерда экан–а уларнинг Худоси”, дея айтмоғи керак?! Халқлардан ўч олганингни биз кўрайлик, Ахир, улар бизнинг қонимизни тўккан. |
| 11 |
| Асирларинг фиғонларини эшитгин, Буюк қудратингни намойиш қилиб, Ўлимга маҳкум бўлганларни қутқаргин. |
| 12 |
| Эй Раббий, қўшни халқлар Сени ҳақоратлагани учун Уларга етти баравар қайтаргин. |
| 13 |
| Биз Сенинг халқинг, яйловдаги сурувингмиз, Сенга то абад шукр айтармиз, Наслдан наслга Сени такрор мадҳ қилармиз. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/078.mp3
150
78