×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 80

1
Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида. Осифнинг саноси.
2
Худога, қудратимиз манбаига Севинч билан куйланг, Ёқубнинг Худосига шодлик ила ҳайқиринг!
3
Қўшиқ куйланг, доира чертинг, Хушовоз лира, арфа чалинг.
4
Бурғу чалинг янги ой байрамида, Ой тўлганда, Байрам кунимизда.
5
Исроил учун бу қонундир, Ёқубнинг Худоси фармонидир.
6
Миср юрти устига бостириб борганда, Худо буни Исроилга қонун қилиб берди. Мен нотаниш бир овозни эшитдим:
7
“Юкни олдим елкангиздан, — дейди у. — Қўлларингиз саватдан озод бўлди.
8
Менга фарёд қилдингиз кулфатда, сизни қутқардим, Булутлар орасидан сизларга жавоб бердим, Марива сувларида сизларни синадим.
9
Эшитинг, эй халқим, танбеҳ бераман сизга, Эй Исроил, кошкийди қулоқ солсангиз Менга!
10
Орангизда бегона худолар бўлмасин, Бошқа худоларга сажда қилманглар.
11
Мен сизларнинг Эгангиз Худоман, Сизларни Миср юртидан Мен олиб чиққанман, Оғзингизни катта очинг, Мен уни тўлдираман.
12
Эй халқим, сиз эса овозимга қулоқ солмадингиз, Эй Исроил, Менга итоат этишни рад этдингиз.
13
Ўз билганингизча яшанг, дея Юракларингизни ўжарлигича қолдирдим.
14
Эҳ, қанийди сиз Менга қулоқ солсангиз, Эй Исроил, Менинг йўлларимдан юрсангиз!
15
Тезда душманларингизни бўйсундирардим, Сизнинг ғанимларингизга зарба берардим.
16
Мен, Эгангиздан нафратланганлар Қўрқувдан ғужанак бўларди, Уларнинг ҳалокати то абад давом этарди.
17
Сизларни буғдойнинг энг яхшиси билан боқардим, Қоядан асал чиқариб, сизларни тўйдирардим.”
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash