×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Забур 82

1
Осифнинг саноси. Қўшиқ.
2
Эй Худо, сукут сақламагин, Жимжит бўлма, эй Худо, жим турмагин.
3
Душманларинг шовқин–сурон солмоқда, Ғанимларинг исён қилмоқда.
4
Айёрлик билан улар халқингга фитна қилади, Сен ардоқлаганларга қарши қасд қилади.
5
Улар айтар: “Қани, ўша халқнинг илдизини қуритайлик, То абад унутилсин Исроилнинг номи.”
6
Эдомликлар ва Исмоил авлодлари, Мўабликлар ва Ҳожар насллари, Габол, Оммон ва Омолек халқлари, Тир халқи билан Филистия Якдил бўлиб фитна қилади, Сенга қарши иттифоқ тузади.
7
null
8
null
9
Лут насли билан иттифоқ тузиб, Оссурия ҳам уларга қўшилганди.
10
Уларни Мидиёнларни жазолаганингдай жазола, Хишон сойлигида Сисаро, Ёбинни қирганингдай жазола.
11
Улар Эндўрда ҳалок бўлгандилар, Ерга ташланган гўнгдай бўлгандилар.
12
Орив ва Заёвдай қилиб, уларнинг йўлбошчиларини ўлдир, Барча шаҳзодаларини Зевах ва Залмунодай қилгин.
13
Ахир, улар: “Худонинг ўтлоқларини Ўзимизники қилиб олайлик”, дедилар.
14
Эй Худойим, уларни хазондай совургин, Шамолдаги сомондай уларни учиргин.
15
null
16
Ўрмонни аланга ёндиргандай, Уларни бўронларинг ила таъқиб қил. Тепаликларни олов билан куйдиргандай Уларни довулларинг ила даҳшатга сол.
17
Юзларини шармандаликдан қизартир, Токи улар, эй Эгам, Сенга интилсин.
18
Улар доим шарманда бўлиб, қўрқувга тушсин, Бадном бўлиб, йўқ бўлиб кетсин.
19
Улар билсин ёлғиз Сен Эгамиз эканингни, Сен ер юзида буюк ҳукмдор эканингни.
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash