Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Кўрах наслининг саноси. Қўшиқ. |
| 2 |
| Эгамиз яратган шаҳар муқаддас тоғда турибди, Ёқуб наслининг барча масканларидан кўра, Эгамиз Қуддус дарвозаларини кўпроқ севади. |
| 3 |
| Эй Худонинг шаҳри! Сен тўғрингда Худо ажойиб сўзлар айтган: |
| 4 |
| “Мени эътироф этадиганлар орасида Мисрни, Бобилни, Филистияни, Тир билан Ҳабашистонни ҳам қайд қиламан. Одамлар уларни ҳам: ‘Қуддусда туғилган’, деб айтади.” |
| 5 |
| Ҳа, Қуддус ҳақида одамлар шу сўзни айтади: “Ҳар бири ўша ерда туғилган, Худойи Таолонинг Ўзи Қуддусни мустаҳкам қилади.” |
| 6 |
| Эгамиз халқларнинг рўйхатини тузиб: “Бу одам ҳам Қуддусда туғилган”, деб ёзади. |
| 7 |
| Хониш қилиб, рақс тушиб улар: “Ҳаётим манбаи Сендадир”, деб айтади. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/086.mp3
150
86