Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Худойи Таоло паноҳида яшайдиганлар Қодир Худо соясида ором топар. |
| 2 |
| Мен Эгамга шундай дейман: “Сен паноҳимсан, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.” |
| 3 |
| Албатта У халос этар сени овчининг тузоғидан, Халос этар сени қирғин келтирувчи вабодан. |
| 4 |
| Сени У патлари остига олар, Унинг қанотлари остида паноҳ топасан, Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар. |
| 5 |
| Шунда қўрқмайсан туннинг ваҳимасидан, Қўрқмайсан кундузи учган ўқдан, |
| 6 |
| Зулматда билдирмай келадиган вабодан, Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан. |
| 7 |
| Мингтаси чап ёнингда йиқилиб қолади, Ўн мингтаси ўнг ёнингда йиқилиб қолади, Аммо бу кулфатлар сенга яқин келмайди. |
| 8 |
| Фақат кўзларингни оч, шунда кўрасан Фосиқнинг қандай жазо олганини. |
| 9 |
| null |
| 10 |
| Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас. Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бирон фалокат чодирингга йўламас. |
| 11 |
| У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди. |
| 12 |
| Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради. |
| 13 |
| Шеру заҳарли илон устидан босиб ўтасан, Йиртқич шервачча, илонни оёғинг остида эзғилайсан. |
| 14 |
| Эгамиз шундай дейди: “У мени яхши кўргани учун Мен уни қутқараман. Мени билгани учун Мен уни ҳимоя қиламан. |
| 15 |
| У илтижо қилганда Мен жавоб бераман, Оғир кунларида у билан бирга бўламан, Уни қутқариб, унга иззат кўрсатаман. |
| 16 |
| Узоқ умр бериб, уни мамнун қиламан, Унга нажот бераман.” |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/090.mp3
150
90