Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг. |
| 2 |
| Эгамизни тараннум этинг, Унга олқишлар бўлсин, Ҳар кун Унинг нажотидан сўйланг. |
| 3 |
| Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини, Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини. |
| 4 |
| Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир. |
| 5 |
| Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир. |
| 6 |
| Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир, Қудрату гўзаллик Унинг Муқаддас масканидадир. |
| 7 |
| Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари! Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг! |
| 8 |
| Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳовлисига киринг! |
| 9 |
| Муқаддас либосда Эгамизга сажда қилинг! Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг! |
| 10 |
| Элатлар орасида айтингки: “Эгамиз шоҳдир! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди, У халқларни ҳаққоний ҳукм қилар.” |
| 11 |
| Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. |
| 12 |
| Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин, Шунда ўрмондаги ҳамма дарахт шодликдан қўшиқ айтсин. |
| 13 |
| Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, ана, У келаётир, Заминни бошқармоқ учун У келаётир, Оламни адолат ила У бошқарар, Халқларни Ўз ҳақиқати ила бошқарар. |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/095.mp3
150
95