Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эгамиз шоҳдир, халқлар титрасин! Карублар узра тахт қурган У! Замин ларзага келсин! |
| 2 |
| Эгамиз Қуддусда улуғдир, Жамики халқлар узра юксакдадир. |
| 3 |
| Унинг номи улуғ, ҳайбатлидир! Уни мадҳ қилсинлар, Зеро, муқаддасдир У! |
| 4 |
| Шоҳ қудратлидир, адолатпарвардир, У одилликни ўрнатган! Ёқуб насли орасида Адолатли ва тўғри ҳукм чиқарган! |
| 5 |
| Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У! |
| 6 |
| Мусо ва Ҳорун Унинг руҳонийларидан эди, Шомуил ҳам Эгамизга илтижо қилганлардан бири эди. Улар Эгамизга илтижо қилди, У жавоб берди. |
| 7 |
| Устун шаклидаги булут ичра улар билан гаплашди, Улар Эгамизнинг фармонларига Ҳамда У берган қонунларига риоя қиларди. |
| 8 |
| Уларга жавоб бердинг, эй Эгамиз Худо! Сен уларни кечирувчи Худо бўлдинг, Уларни жазоладинг ёмон йўлдан кетганларида. |
| 9 |
| Улуғланглар Эгамиз Худони! Сажда қилинг Унга Ўз муқаддас тоғида. Зеро, муқаддасдир Эгамиз Худо! |
| Eslatmalarni saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/psalms/098.mp3
150
98