|
| 1 |
|
| Тўғри юрадиган камбағал эгри тилли аҳмоқдан яхшироқ. |
|
| 2 |
|
| Билимсиз истак яхши эмас, шошқалоқлар эса қоқилади. |
|
| 3 |
|
| Нодоннинг нодонлиги ҳаётини бузади–ю, Эгамиздан жаҳли чиқади. |
|
| 4 |
|
| Бойлик дўстлар устига дўст келтиради, камбағал эса дўстидан ҳам айрилади. |
|
| 5 |
|
| Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди, ёлғон гапирувчи эса қочиб қутулмайди. |
|
| 6 |
|
| Аъёнларнинг марҳаматини истайдиган кўп, совға берувчига эса ҳамма дўстдир. |
|
| 7 |
|
| Камбағалдан ҳамма ака–укалари нафратланади, дўстлари ҳам узоқлашади, қидирганда уларнинг изи ҳам йўқ. |
|
| 8 |
|
| Доноликка эришган ўз жонини севади, фаросатли бўлган эса яхшилик топади. |
|
| 9 |
|
| Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди, ёлғончи ҳалок бўлади. |
|
| 10 |
|
| Ҳашаматли яшаш аҳмоққа ярашмаганидек, хўжайин устидан ҳокимлик қилиш қулга ҳам тўғри келмайди. |
|
| 11 |
|
| Одамнинг ақли жаҳлини тияди, гуноҳни кечириш унга шуҳрат келтиради. |
|
| 12 |
|
| Шоҳнинг ғазаби шернинг ўкиришига ўхшайди, муруввати эса майсадаги шабнам кабидир. |
|
| 13 |
|
| Нодон ўғил отасига ташвиш, хотиннинг жанжали эса бетўхтов томадиган томчидайдир. |
|
| 14 |
|
| Уй ва бойлик — отадан мерос, фаросатли хотин эса Эгамиздандир. |
|
| 15 |
|
| Дангасалик одамни уйқучи қилади, ялқов эса оч қолади. |
|
| 16 |
|
| Амрларга амал қилган ўз жонини асрайди, ўз ҳаётини хор қилган эса ўлади. |
|
| 17 |
|
| Камбағалга раҳм қилиш — Эгамизга қарз беришдай, У яхшиликни қайтаради. |
|
| 18 |
|
| Умид бор экан, фарзандингни тарбия қил, бузилиб, нобуд бўлишига йўл қўйма. |
|
| 19 |
|
| Жаҳлдор жазосини олади, уни бир қутқарсанг яна қутқаришингга тўғри келади. |
|
| 20 |
|
| Насиҳатга қулоқ сол, панд–ўгитни қабул қил, шунда умринг бўйи оқил бўласан. |
|
| 21 |
|
| Инсоннинг юрагида ният кўп, лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади. |
|
| 22 |
|
| Инсоннинг истаги — садоқатли севги, камбағал ёлғончидан яхшироқдир. |
|
| 23 |
|
| Эгамиздан қўрқиш ҳаётга элтади, одам ҳузур–ҳаловатда яшаб ташвишга учрамайди. |
|
| 24 |
|
| Дангаса қўлини косага чўзади–ю, оғзига олиб келишга эринади. |
|
| 25 |
|
| Мазах қилувчини уриш! Шунда содда одамларга ақл киради. Фаросатлига танбеҳ берсанг, билими ошади. |
|
| 26 |
|
| Отасига зўравонлик қилиб, онасини ҳайдаган ўғил уят ва шармандалик келтиради. |
|
| 27 |
|
| Эй, ўғлим, агар насиҳатга қулоқ тутмасанг, илм–маърифатдан юз ўгирган бўласан. |
|
| 28 |
|
| Маккор гувоҳ адолат устидан кулади, фосиқнинг оғзи ёвузликни ўзига олади. |
|
| 29 |
|
| Мазах қилувчиларга ҳукм, нодонларга эса калтак тайёрдир. |
|
|
|
|