|
| 1 |
|
| Яхши ном — энг катта бойликдан ортиқ, марҳаматга сазовор бўлиш эса кумушу олтиндан ҳам яхши. |
|
| 2 |
|
| Бой билан камбағалнинг бир ўхшашлиги бор, икковини ҳам Эгамиз яратган. |
|
| 3 |
|
| Эс–ҳушли хавф–хатарни кўриб яширинади, содда эса тўхтамасдан бораверади, шунинг учун қийналади. |
|
| 4 |
|
| Камтарлик ва Эгамиздан қўрқиш бойлик, ҳурмат ва ҳаёт келтиради. |
|
| 5 |
|
| Эгрининг йўлида тиканзор ва тузоқлар бор, ўз жонини асраган ундан узоқлашади. |
|
| 6 |
|
| Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганда ҳам йўлидан адашмайди. |
|
| 7 |
|
| Бойлар камбағаллар устидан ҳукмронлик қилади, қарздор эса қарз берганнинг қулидир. |
|
| 8 |
|
| Фосиқликни эккан ташвиш йиғади, жаҳл қамчиси эса синади. |
|
| 9 |
|
| Сахий барака топади, чунки ўз нонини камбағаллар билан баҳам кўради. |
|
| 10 |
|
| Мазах қилувчини орадан қув! Шунда ғавғо кетади, жанжалу ҳақорат ҳам барҳам топади. |
|
| 11 |
|
| Покдилликни севиб, хушмуомала бўлганга шоҳ дўст бўлади. |
|
| 12 |
|
| Эгамиз илм–маърифатли инсонни асрайди, У хоиннинг сўзларини пучга чиқаради. |
|
| 13 |
|
| Дангаса: “Ташқарида шер бор, кўчада мени ўлдиради”, — дейди. |
|
| 14 |
|
| Бузуқ аёлнинг оғзи тубсиз чоҳдир, Эгамизнинг ғазабига учраганлар унга тушади. |
|
| 15 |
|
| Ақлсизлик боланинг дилига ўрнашган, танбеҳ қамчиси уни ажратиб юборади. |
|
| 16 |
|
| Бой бўламан деб қашшоқни эзган ҳам, бойга совға қилган ҳам камбағаллашади. |
|
| 17 |
|
| Доноларнинг сўзларига қулоқ тут, қалбингни билимимга оч. |
|
| 18 |
|
| Чунки бу сўзларни қалбингда сақласанг, дилинг яшнайди, улар доим тилингда тайёр бўлсин. |
|
| 19 |
|
| Эгамизга умид боғлагин деб бугун шуларни ўргатяпман. |
|
| 20 |
|
| Сенга билим ва маслаҳат билан ўттизта насиҳат ёзиб бермаганмидим?! |
|
| 21 |
|
| Бу ҳақиқат сўзларини ўрганиб, сени юборганларга айтиб беришинг учун эди. |
|
| 22 |
|
| Камбағалдан камбағаллиги учун ўғирлама, бахтсизни дарвоза олдида ҳукм қилганда қийнама. |
|
| 23 |
|
| Чунки Эгамиз ҳимоя қилиб, улардан олганнинг жонини олади. |
|
| 24 |
|
| Уришқоқ билан дўстлашма, баджаҳл билан юрма. |
|
| 25 |
|
| Бўлмаса сен ҳам уларнинг йўлига тушиб қоласан, жонингни тузоққа илинтирасан. |
|
| 26 |
|
| Бегона билан қўл ташлашма, ўзганинг қарзига кафиллик берадиганларнинг бириси бўлма. |
|
| 27 |
|
| Тўлаш учун ҳеч нарсанг бўлмаса, нега тагингдаги тўшагингни олиб кетиши керак?! |
|
| 28 |
|
| Ота–боболаринг қўйган қадимий чегараларни бузма. |
|
| 29 |
|
| Ўз ишига моҳир устани кўрганмисан? У оддий одамларга эмас, шоҳга хизмат қилади. |
|
|
|
|