Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эртанги кун билан мақтанма, унинг нима олиб келишини билмайсан–ку! |
| 2 |
| Сени ўзинг эмас, бошқалар, ўз оғзинг эмас, ўзгалар мақтасин. |
| 3 |
| Тош ҳам, қум ҳам оғир, ақлсизнинг ғазаби эса икковидан ҳам оғирроқ. |
| 4 |
| Жаҳл — золим, ғазаб бир тошқиндир, рашк олдида ким бардош бера олади?! |
| 5 |
| Ошкора танбеҳ пинҳона меҳрдан яхшироқ. |
| 6 |
| Душманнинг ширин сўзи эмас, дўстнинг калтаклаши садоқатни кўрсатади. |
| 7 |
| Тўқ одам асални ҳам оёқ ости қилади, очга эса аччиқ нарса ҳам ширин. |
| 8 |
| Ўз уйини ташлаб кетган одам инидан айрилган қушга ўхшайди. |
| 9 |
| Хушбўй мой ва муаттар атир кўнгилни шод қилади, дўстнинг самимий маслаҳати эса қувонч келтиради. |
| 10 |
| Ўз дўстингни ва отангнинг дўстини ташлама, оғир кунда акангникига чопма, яқин қўшни узоқдаги акадан яхшироқ. |
| 11 |
| Эй, ўғлим, доно бўл, қалбимни қувонтир, шунда биров мени танқид қилса ҳам, жавоб қайтара оламан. |
| 12 |
| Эс–ҳушли одам хавф–хатарни кўриб яширинади, содда эса тўхтамасдан бораверади, шунинг учун қийналади. |
| 13 |
| Бегонага кафиллик қилсанг, кийимини ечиб ол, чет элликдан эса гаров ол. |
| 14 |
| Тонг–саҳарлаб дўстига ҳамду сано айтган одам унга лаънат ўқиган бўлади. |
| 15 |
| Жанжалкаш хотин ёмғирли кунда тўхтамай томаётган чаккага ўхшайди. |
| 16 |
| Уни бошқариш шамолни бошқариш ёки ўнг қўл билан мойни ушлаш демакдир. |
| 17 |
| Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини. |
| 18 |
| Анжирни парвариш қилган одам унинг мевасидан баҳраманд бўлади, соҳибига яхши қараган эса иззат–ҳурматли бўлади. |
| 19 |
| Сув инсоннинг юзини акс эттиргани каби, юраги ҳам унинг кўзгусидир. |
| 20 |
| Ўлим ва Ҳалокат ҳеч тўймаганидай, инсоннинг кўзи ҳам асло тўймайди. |
| 21 |
| Кумуш, олтин оловда синалади, одам эса мақтовда. |
| 22 |
| Аҳмоқни келига солиб дон билан бирга янчсанг ҳам, аҳмоқлиги ундан ажралмайди. |
| 23 |
| Қўйларингнинг аҳволини яхши бил, подаларингга яхши қара. |
| 24 |
| Чунки бойлик ҳам, тож ҳам абадий эмас. |
| 25 |
| Ўтлар қуриб, янги кўкатлар ўсиб чиққанда, қир–адирдаги ўт–ўланлар йиғиб олинганда, |
| 26 |
| қўзилар кийим–кечагингни, эчкилар эса дала баҳосини қоплайди. |
| 27 |
| Эчкиларнинг сути кўп, сенга ҳам, уй аҳлингга ҳам, ҳатто хизматкорларингга ҳам етарли. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/proverbs/027.mp3
31
27