|
| 1 |
|
| Фосиқни ҳеч ким қувмаса ҳам қочаверади, солиҳ эса шердай ботир. |
|
| 2 |
|
| Юртда исён бўлганда бошлиқ кўпаяди, ақл–идрокли туфайли эса тинчлик бўлади. |
|
| 3 |
|
| Ожизларни эзадиган камбағал овқат қолдирмайдиган селдайдир. |
|
| 4 |
|
| Қонунни тан олмайдиганлар фосиқларни мақтайди, қонунга амал қиладиганлар эса улар билан курашади. |
|
| 5 |
|
| Фосиқ адолатни тушунмайди, Эгамизга интилган эса ҳамма нарсани тушунади. |
|
| 6 |
|
| Камбағал бўлиб тўғри юриш, бой бўлиб эгри юргандан яхшироқ. |
|
| 7 |
|
| Доно фарзанд қонунга риоя қилади, ярамасга улфат бўлган эса отасини шарманда қилади. |
|
| 8 |
|
| Судхўр ва очкўз қашшоқларга ачинадиганга бойлик йиққан бўлади. |
|
| 9 |
|
| Қонундан юз ўгирганнинг ибодати ҳам жирканчлидир. |
|
| 10 |
|
| Тўғри одамни ёмон йўлга бошлаган одам қазиган чуқурига ўзи тушади, покдил эса яхшилик топади. |
|
| 11 |
|
| Бой ўзининг назарида доно, ақлли камбағал эса ўзини текширади. |
|
| 12 |
|
| Солиҳ мартабага эришганда катта байрам, фосиқ лавозимга келса одамлар яширинади. |
|
| 13 |
|
| Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади. |
|
| 14 |
|
| Доим Худодан қўрққан бахтлидир! Бағри тош одам эса балога учрайди. |
|
| 15 |
|
| Ожиз халқ устидаги ёвуз ҳукмдор ириллаётган шер ва ҳужум қилаётган айиқдайдир. |
|
| 16 |
|
| Ақлсиз ҳукмдор жуда золим, адолатсиз фойдадан нафратланадиган узоқ яшайди. |
|
| 17 |
|
| Агар биров одам ўлдирган бўлса, ўлгунча қочиб юрсин, унга ҳеч ким ёрдам бермасин. |
|
| 18 |
|
| Тўғри юрадиган нажот топади, эгри йўлдан юрадиган эса йиқилади. |
|
| 19 |
|
| Ўз ерига ишлов берганнинг нони мўл бўлади, орзу–хаёлларга берилган эса қашшоқликка учрайди. |
|
| 20 |
|
| Содиқ баракали бўлади, бойишга шошилган жазосиз қолмайди. |
|
| 21 |
|
| Тарафкашлик яхши эмас, бир тўғрам нон деб одам вафосизлик қилади. |
|
| 22 |
|
| Хасис одам бойлик орқасидан қувиб, бошига қашшоқлик келишини билмайди. |
|
| 23 |
|
| Танқид қиладиган одам хушомадгўйга қараганда кўпроқ марҳамат топади. |
|
| 24 |
|
| Ота–онасининг мулкини ўғирлаб, “Бу гуноҳ эмас” деган одам бузғунчига шерикдир. |
|
| 25 |
|
| Очкўз жанжал чиқаради, Эгамизга ишонган эса тўқ яшайди. |
|
| 26 |
|
| Ўзигагина ишонган аҳмоқдир, ақл билан юрадиган эса нажот топади. |
|
| 27 |
|
| Камбағалга берган одам кам бўлмайди, кўриб кўрмасликка олган эса кўп лаънатга учрайди. |
|
| 28 |
|
| Фосиқлар мартабага эришса одамлар яширинади, ҳалокатга йўлиққанда эса солиҳлар кўпаяди. |
|
|
|
|