|
| 1 |
|
| Ўғлим, сўзларимни унутма, амрларимни юрагингда сақла. |
|
| 2 |
|
| Улар умрингга умр қўшади, ҳаётинг тинч бўлади. |
|
| 3 |
|
| Абадий севгини асло тарк этма. Бўйнингга маржон қилиб тақиб ол, юрагинг қаърига ёзиб қўй. |
|
| 4 |
|
| Шунда Худонинг ҳам, одамларнинг ҳам меҳрини қозонасан, Улардан иззат–ҳурмат топасан. |
|
| 5 |
|
| Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. |
|
| 6 |
|
| Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди. |
|
| 7 |
|
| Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ. Ёмонликдан юз ўгиргин. |
|
| 8 |
|
| Шундай қилсанг жисминг соғ, жонинг эса омон бўлади. |
|
| 9 |
|
| Ўз бойлигинг, биринчи ҳосилинг билан Эгамизни улуғла. |
|
| 10 |
|
| Шунда омборинг тўлиб–тошади, янги шаробинг етиб ортади. |
|
| 11 |
|
| Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясини рад қилмагин, Унинг танбеҳидан руҳинг тушиб кетмасин. |
|
| 12 |
|
| Ота яхши кўрган фарзандини жазолагандек, Худо ҳам севганини жазолайди. |
|
| 13 |
|
| Доноликка эришган, ақл–идрок топган қандай бахтлидир! |
|
| 14 |
|
| Чунки унинг нафи кумушдан, фойдаси эса олтиндан ҳам афзалроқдир. |
|
| 15 |
|
| У жавоҳирлардан ҳам азиздир, сен тилаган бирор нарса Унга тенг келмайди. |
|
| 16 |
|
| Унинг ўнг қўлида узоқ умр, чап қўлида эса бойлик ва шон–шуҳрат бор. |
|
| 17 |
|
| Йўли — шодлик йўли, барча сўқмоқлари тинчдир. |
|
| 18 |
|
| Донолик уни ушлаб турганлар учун ҳаёт дарахти кабидир, Уни асраганлар эса бахтлидир. |
|
| 19 |
|
| Эгамиз донолик билан ерни яратди, ақл–идроки билан осмонни ўз ўрнига жойлаштирди. |
|
| 20 |
|
| Унинг ақли билан чуқурликлар бўлинган, булутлардан шудринг тушган. |
|
| 21 |
|
| Ўғлим, донолик ва фаҳм–фаросатни маҳкам ушла, назарингдан қочирмагин. |
|
| 22 |
|
| Ўшанда улар жонингга ҳаёт бахш этади, бўйнингга безакдай бўлади. |
|
| 23 |
|
| Йўлингда эсон–омон юрасан, оёғинг эса қоқилмайди. |
|
| 24 |
|
| Бехавотир ётасан, уйқунг ширин бўлади. |
|
| 25 |
|
| Бехосдан келадиган офатдан қўрқма. Ёвуз ҳужум қилганда ҳам қўрқма. |
|
| 26 |
|
| Чунки Эгамиз ёнингда бўлади, сени қоқилишдан асрайди. |
|
| 27 |
|
| Яхшилик қилиш қўлингдан келса, муҳтожлардан ёрдамингни аяма. |
|
| 28 |
|
| Ўзингда бор бўлса, қўшнингга “кечроқ кел”, “эртага бераман”, деб айтма. |
|
| 29 |
|
| Сенга ишониб, ёнингда тинчгина яшаётган қўшнингга қарши ёмон ният қилма. |
|
| 30 |
|
| Сенга ёмонлик қилмаган одам билан сабабсиз уришма. |
|
| 31 |
|
| Зўравонга ҳасад қилма, у қиладиган ишларни қилма. |
|
| 32 |
|
| Чунки Эгамизга ёвузлар жирканчдир, У тўғри одамга яқин бўлади. |
|
| 33 |
|
| Фосиқнинг уйи Эгамизнинг лаънатига, солиҳнинг уйи эса қут–баракага тўлади. |
|
| 34 |
|
| У мазах қилувчиларни мазах қилади, камтарга эса иноят қилади. |
|
| 35 |
|
| Донолар шон–шуҳратга эришадилар, нодонлар эса шармандаликка дучор бўладилар. |
|
|
|
|