Мени ўзинг билан олиб кет, тезроқ борайлик. Эй шоҳим, мени ўз ётоғингга олиб киргин. Эй шоҳимиз, биз қувонамиз. Сиз билан севинамиз, Шаробдан ҳам кўпроқ сизнинг севгингизни мақтаймиз.
Қоралигим учун менга паст назар билан қараманглар. Қуёш нурлари мени қорайтирди. Ака–укаларимнинг мендан жаҳли чиқиб, Мени узумзорлар қоровули қилиб қўйишди, Аммо ўз узумзоримга қарай олмадим!
Севгилим, менга айтгин–чи, Қаерда ўз подангни боқасан? Туш вақти уларни қаерга ётқизасан? Айт менга, яна подачи дўстларинг олдида Уятсиз аёллардай бўлиб юрмай ахир.