×

Муқаддас Китоб 2016 (UZB)

Ишаё 12

1
Ўша куни сен айтасан: “Сенга шукр айтаман, эй Эгам, Мендан ғазабланган эдинг, Ғазабинг босилди, эй Эгам, Менга Сен тасалли берасан!”
2
Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, Қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгам менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.”
3
Шод бўлиб, Нажот чашмасидан сув оласиз.
4
Ўша куни айтасиз: “Шукроналар айтайлик Эгамизга. Сажда қилайлик Унга! Қилган буюк ишларини Халқлар орасида овоза қилайлик, Номи юксалганини ёдга солайлик!”
5
Ҳамдлар айтинг Эгамизга! Бутун ер юзида бўлган овоза Унинг қилган ажойиб ишлари!
6
Хитоб қилинг, ҳайқиринг шодликдан, эй Қуддус аҳли, Буюкдир орангиздаги Исроил халқининг Худоси.
Uzbek Bible 2016 (UZB)
Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020
:
Eslatmalarni saqlash