Мана, ўроқчилар бошоқларни ўриб олади, Ўз қўллари билан дон ҳосилини йиғиштириб олади. Ўша далаларда терилган буғдой бошоқларидай Рафа сойлигида Ёқуб наслидан ҳам оз қолади.
Ўша куни мустаҳкам шаҳарлари ўрмонлардаги ташландиқ жойларга ўхшаб қолади. Одамлар ташлаб кетган қир тепаликлар каби бўлади. Исроил халқи дастидан бу шаҳарлар харобазорга айланади.
Аммо Эгам уларга танбеҳ беради, Халқлар ҳам тўлқинлар каби йўқолиб кетади. Улар узоқларга қочиб қолади. Тоғлардаги шамолда учган хас–чўп каби қувилади, Қуюн олдидаги гирдоб каби ҳайдалади.
Оқшом пайти! Қаранглар, кулфат! Тонг отмасдан улар йўқ бўлиб кетади. Бизни талайдиганларнинг қисмати шундай бўлади, Биздан тортиб олганларга мана шу насиб қилади.