Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Тир ҳақида башорат. Эй Таршиш кемалари, фарёд қилинг! Энди йўқ бошпанангиз! Кипр соҳилида эшитган хабарлар. Мана, уларнинг ҳаммаси равшан. |
| 2 |
| Сукут сақланг, эй орол халқи! Эй Сидон савдогарлари! Бир пайтлар кемаларга тўла эдингиз. |
| 3 |
| Шихор дони, Нилнинг ҳосили Тирнинг даромади бўлган эди, У элатлардан фойда қиларди. |
| 4 |
| Уят сенга, эй Сидон! Ахир, Тир, денгиз бўйидаги қалъа шундай демоқда: “На тўлғоқ азобин чекдим, на туғдим, На ўғиллар, на қизлар улғайтирдим.” |
| 5 |
| Тир тўғрисида эшитганда, Мисрнинг юраги қинидан чиқай дейди. |
| 6 |
| Таршишга жўнанг, эй қирғоқ аҳолиси, Фарёд қилинг! |
| 7 |
| Қадимда барпо бўлган, Такаббур шаҳрингизнинг ҳоли не бўлди? Энди дарбадар бўласиз, Узоқ, бегона юртни ватан қиласиз. |
| 8 |
| Тирга қарши ким бундай қарор чиқарди? Бу шаҳар шоҳларга тож кийдирганди, Савдогарлари ҳукмдор эди, Бутун дунё уларни иззат қиларди. |
| 9 |
| Сарвари Олам қабул қилди бу қарорни: “Такаббурлиги, улуғворлиги йўқ бўлсин, Бутун олам иззат қилганлар ерга урилсин.” |
| 10 |
| Эй Таршиш аҳли! Нил бўйидаги деҳқонлар каби Ерларингга ишлов бер. Ахир, бандаргоҳинг йўқ энди. |
| 11 |
| “Канъон қалъалари вайрон бўлсин”, деб Эгамиз амр берди. Ҳа, У денгизга қарши қўл кўтарди, Шоҳликларни титратди. |
| 12 |
| Эгамиз шундай деди: “Зулм чеккан, эй Сидон аҳли, Энди хурсандчилик билмай ўтасан. Қани, Кипрга жўна, У ерда роҳат нималигин билмай ўтасан.” |
| 13 |
| Ана Бобил юртига боқ, энди унинг халқи йўқ. Оссурияликлар қуршов миноралари қурдилар, Бобилликларнинг саройларини яксон қилдилар. Юртни вайронага айлантирдилар, ёввойи ҳайвонларга бердилар. |
| 14 |
| Фарёд қилинг, эй Таршиш кемалари, Энди йўқ бошпанангиз! |
| 15 |
| Шундан кейин Тир шаҳри бир шоҳнинг умрича — етмиш йилга унутилади. Етмиш йил ўтгандан кейин, Тир ҳам қуйидаги қўшиқда айтилган фоҳишадай бўлади. |
| 16 |
| Арфангни ол, шаҳар бўйлаб кез, Эй ҳамма унутган фоҳиша! Қани, гўзал қилиб чал–чи! Қўшиқ кетидан қўшиқ куйла–чи! Балки сени эслаб қоларлар. |
| 17 |
| Етмиш йил ўтгач, Эгамиз Тир билан яна алоқада бўлади. Аммо Тир пул учун яна фоҳишалик қила бошлайди. Дунёнинг ҳамма шоҳликларига фоҳиша бўлади. |
| 18 |
| Шаҳар тижоратдан ва фаҳшдан олган даромадларини Эгамизга атайди. Даромадлар йиғилмайди ҳам, сақланмайди ҳам. Тижоратдан олганларини тўйгунча есинлар, чиройли кийинсинлар, деб даромад Эгамизнинг ҳузурида яшаётганларга берилади. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/isaiah/023.mp3
66
23