|
| 1 |
|
| Ана, Эгамиз хароб этади ер юзини, Вайронага айлантиради уни, Остин–устин қилади ер юзини, Тарқатиб юборади замин аҳлини. |
|
| 2 |
|
| Бир тақдир кутмоқда Халқу руҳонийни, Қул ва унинг эгасини, Чўрию унинг бекасини, Харидору сотувчиларни, Қарздору қарз берувчини, Судхўру қарз олганни. |
|
| 3 |
|
| Дунё тамом вайрон бўлади, Ер юзи ўлжага айланади. Ҳа, Эгамизнинг каломи шудир. |
|
| 4 |
|
| Дунё қуриб, вайрон бўлади, Ер юзи қайғуриб, тамом бўлади, Дунёнинг мағрур халқи кучдан қолади. |
|
| 5 |
|
| Замин булғанди, Ахир, унинг аҳли қонунларни бузди, Худонинг кўрсатмаларини оёқ ости қилди. Ҳа, абадий аҳд бузилди. |
|
| 6 |
|
| Шу боис лаънат оламни еб битиради, Олам аҳли гуноҳи жазосин тортади, Шу сабабдан улар йўқолиб бормоқда, Жуда оз одамлар қутулиб қолди. |
|
| 7 |
|
| Янги шаробинг тугади, токларинг қуриди, Илгари шод бўлганлар оғир нафас олмоқда. |
|
| 8 |
|
| Доиранинг жўшқин садоси кесилди, Шодон овозлар энди эшитилмайди, Арфанинг шўх садоси сукутга толди. |
|
| 9 |
|
| Энди шароб ичиб, қўшиқ айтмаслар, Ичганга шаробнинг таъми аччиқ туюлар. |
|
| 10 |
|
| Вайрона шаҳар ташландиқ бўлди, Ҳамма уй беркилган, кириб бўлмайди. |
|
| 11 |
|
| Шароб йўқлигидан кўчаларда шовқин–сурон. Эвоҳ, шодликдан асар ҳам қолмади, Дунёни севинч тарк этди. |
|
| 12 |
|
| Шаҳар харобазор, Дарвозалари эса парча–парча. |
|
| 13 |
|
| Ҳа, ҳосил мавсумидан кейин, Зайтун дарахти ёки узумзор қандай бўлса, Дунёдаги халқлар ҳам шундай яланғоч бўлиб қолади. |
|
| 14 |
|
| Мана, ғарбдагилар Эгамизнинг буюклигини овоза қиладилар. Улар овозларини юксалтириб, Севинчдан ҳайқирадилар. |
|
| 15 |
|
| Шу боис, эй шарқ аҳли, Эгамизга ҳамду сано айтинг, Эй денгиз оролларида яшовчилар, Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду сано айтинг. |
|
| 16 |
|
| Дунёнинг энг четидан қўшиқлар эшитурмиз: “Одил Худога шарафлар бўлсин!” Аммо мен: “Тамом бўлдим! Тамом бўлдим! Энди ҳолимга вой! — дедим. — Хоинлар сотмоқдалар, Ҳа, улар хоинлик қилмоқдалар!” |
|
| 17 |
|
| Эй олам аҳли, сизни ваҳима, Тузоқ ва чоҳ кутмоқда. |
|
| 18 |
|
| Ваҳимали овозни эшитиб қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар, Самоларнинг қопқаси очилади, Оламнинг пойдевори титраб кетади. |
|
| 19 |
|
| Ер парча–парча бўлиб, Майдаланиб кетади. Ер қаттиқ тебранади. |
|
| 20 |
|
| Замин маст одамдай гандираклайди, Даладаги чайладай тебранади. Гуноҳларнинг оғирлигидан букчайиб қолади, Йиқилади–ю, қайтиб тура олмайди. |
|
| 21 |
|
| Ўша куни Эгамиз юқоридаги самовий кучларга, Пастдаги замин шоҳларига жазо беради. |
|
| 22 |
|
| Улар чоҳдаги асирлар каби Бир жойга йиғиб олинади, Зиндонга қамаб қўйилади, Кейинроқ улар жазоланади. |
|
| 23 |
|
| Ой хижолат бўлар, қуёш шарманда бўлар, Сарвари Олам Қуддусдаги Сион тоғида ҳукмрон бўлар. Халқ оқсоқолларига У Ўз улуғворлигини намоён қилар. |
|
|
|
|