Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эгам айтар: “Ҳолингга вой, эй Довуд яшаган шаҳар! Эй Ориёл, Ориёл! Йиллар ортидан йиллар ўтаверади, Байрамларни нишонлашаверади. |
| 2 |
| Аммо бошингга кулфат келтираман, Фарёд қилиб, нола чекасан, Сени қурбонгоҳ қиламан. |
| 3 |
| Атрофингда сенга қарши лашкар тўплайман, Қамал иншоотларини ўрнатаман. Миноралар қуриб, сени ўраб оламан. |
| 4 |
| Ернинг остидан сен гапирасан, Тупроқ остидан сўзларинг келади, Овозинг шарпа овозидай ер остидан чиқади, Гапларинг тупроқ остидан шивирлаб келади. |
| 5 |
| Аммо шунда шафқатсиз душманларинг Бирданига чанг каби учиб кетади, Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай Улар тўзиб кетади. |
| 6 |
| Келади Мен, Сарвари Олам, гумбур–гумбур, Зилзила, шовқин–сурон, довул, Бўрону ютиб юборувчи аланга билан. |
| 7 |
| Эй Қуддус, сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади. Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар Тундаги туш каби ўтиб кетади. |
| 8 |
| Ҳа, оч одам тушида овқат еса ҳам, Уйғонганда, очлигича қолаверади. Чанқаган одам тушида сув ичадию Чанқоғи қонмасдан уйғонади. Эй Сион тоғи, сизга қарши чиққан Жамики элатлар ҳам шу аҳволга тушади.” |
| 9 |
| Ўзингизни кар қилинг, донг қотиб қолинг, Ўзингизни кўр қилинг, кўрмас бўлинг, Маст бўлинг, аммо шаробдан эмас, Гандираклаб юринг, аммо бўзадан эмас. |
| 10 |
| Эгам сизни қаттиқ ухлатиб қўйди, Эй пайғамбарлар, Эгам кўзларингизни уйқуга бостирди. Эй валийлар, Эгам бошу кўзларингизни ўраб қўйди. |
| 11 |
| Мана, бу ваҳийнинг ҳаммаси сизлар учун муҳрланган ўрама қоғоздай бўлиб қолди. Бу ўрама қоғоз ўқий оладиганларга берилиб: “Буни ўқинг!” деб буюрилса, улар: “Йўқ, муҳрланган экан”, дейдилар. |
| 12 |
| У ўқий олмайдиганларга берилиб: “Буни ўқинг”, деб айтилган бўлса, улар: “Биз ўқишни билмаймиз”, деб жавоб берадилар. |
| 13 |
| Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилдагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Инсон яратган қоидалар орқали Менга сажда қилади. |
| 14 |
| Мана, Мен яна шундай бир иш қиламанки, Бу халқ ҳайратда қолади, Лол бўлиб, донг қотади. Донолари доноликдан маҳрум бўлади, Идроклилари идрокидан айрилади.” |
| 15 |
| Ҳолингизга вой! Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз, Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз. “Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз. |
| 16 |
| Ҳаммасини ағдар–тўнтар қиляпсиз, Ахир, кулолни лойга тенглаштириб бўладими?! Наҳотки буюм ўзини яратганга: “Мени яратганинг йўқ”, деб айтса?! Наҳотки идиш кулолга: “Сен тушунмайсан”, деб айтса?! |
| 17 |
| Мана, қисқа вақт ичида Лубнон ўрмони далага айланади. Дала эса қалин ўрмон бўлади. |
| 18 |
| Ўша куни китобдаги сўзларни карлар эшитар, Кўрларнинг кўзлари зулматда нур кўрар. |
| 19 |
| Бечораларга Эгам янги қувонч ато этади, Исроил халқининг муқаддас Худоси туфайли Муҳтожлар шод бўлади. |
| 20 |
| Золимлар то абад йўқ бўлади, Мазахчилар ҳалок бўлади, Ёмонлик истовчилар қириб ташланади. |
| 21 |
| Улар одамларга туҳмат ёғдирар, Ҳакамларга тузоқ қўяр, Солиҳларни адолатдан маҳрум қилар. |
| 22 |
| Шу боис Иброҳимни қутқарган Эгам Ёқуб хонадонига шундай деб айтмоқда: “Ёқуб насли энди ҳеч қачон шарманда бўлмайди, Қўрқувдан унинг ранги оқармайди. |
| 23 |
| Мен яратганларни, ҳа, фарзандларини Исроил халқи ўзининг орасида кўрганда, Менинг номимни муқаддас деб билади, Мен, Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб билади. Ҳа, Исроил халқининг Худоси — Менинг олдимда ҳайратда туради. |
| 24 |
| Йўлидан адашганлар ўшанда тушуниб етади, Нолиганлар йўл–йўриқларимни ўрганади.” |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/isaiah/029.mp3
66
29