“Чуқурда бир ўзим эздим, Ёнимда халқлардан биронтаси йўқ эди. Ғазаб билан уларни эздим, Қаҳр билан уларни оёқ ости қилдим. Уларнинг қони кийимларимга сачради, Бутун усти бошимни ифлос қилди.
Эгамизнинг содиқ севгиси ҳақида айтаман, Қилган ишлари учун Эгамизга ҳамдлар айтаман. Ўзининг меҳр–шафқати, буюк севгиси билан Исроил хонадонига қилган буюк эзгуликлари ҳақида айтаман.
Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди, Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди. Севгиси, шафқати туфайли Унинг Ўзи уларни қутқарди. Эгамиз уларни кўтариб, азалдан опичлаб юрарди.
Шунда халқ ўтган кунларни, Мусонинг даврини эслаб, шундай деди: “Чўпонлари билан бирга ота–боболаримизни денгиздан ўтказган қани? Ўз Муқаддас Руҳини уларнинг орасига юборган қани?