Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Эгамиз менга деди: “Ҳатто Мусо билан Шомуил ҳузуримда туриб, ёлворганда ҳам, Мен бу халққа ачинмаган бўлардим. Бу халқни ҳузуримдан ҳайда! Йўқолишсин! |
| 2 |
| Улар сендан “Қаерга борамиз?” деб сўрашса, уларга шундай деб айт: Эгамиз шундай демоқда: Ҳамма пешанасидагини кўрсин, Баъзилар ўлатга йўлиқиб нобуд бўлсин, Баъзилар қиличдан ўтказилсин, Баъзилар очликдан қирилиб кетсин, Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетсин. |
| 3 |
| Эгамиз демоқда: “Уларнинг бошига тўрт хил бало–офатни келтираман: улар қиличдан ҳалок бўлишади, жасадларини итлар судрайди, қушлар ва ёввойи ҳайвонлар уларни ғажиб ташлайди. |
| 4 |
| Ҳизқиё ўғли Манаше Яҳудо шоҳлиги тахтида ўтириб, Қуддусда кўп қабиҳликлар қилган эди. Ўша қабиҳликлар туфайли дунёдаги барча шоҳликлар халқимдан ҳазар қиладиган бўлади.” |
| 5 |
| Эгамиз шундай демоқда: “Эй Қуддус, ким сенга ачинар экан?! Ким сен учун мотам тутар экан?! Биронтаси сенга келиб, Ҳол–аҳвол сўрармикан?!” |
| 6 |
| Эгамиз шундай демоқда: “Сен Мени рад этдинг, Менга орқа ўгирдинг. Сенга раҳм қилавериб чарчадим. Энди сенга қарши қўл кўтараман, Сени йўқ қилиб юбораман. |
| 7 |
| Мен сени юртнинг ҳар бир шаҳрида Буғдойни совургандай совураман. Сени фарзандларингдан жудо қиламан. Эй халқим, сени нобуд этаман, Ахир, сен ўз йўлингдан қайтмадинг. |
| 8 |
| Мен беваларингни денгиз қумидан ҳам кўп қиламан, Йигитларингнинг оналарига қарши Куппа–кундуз куни қирғин этувчини жўнатаман. Тўсатдан бошларига даҳшат ва азоб–уқубат соламан. |
| 9 |
| Етти фарзанднинг онаси ҳолдан тойиб, жон беради. Унинг қуёши кундуз куни ботади, У хўрланиб, шарманда бўлади. Омон қолганлари душман қиличидан ўлади.” Эгамизнинг каломи шудир. |
| 10 |
| Шўрим қурисин! Нега онам мени дунёга келтирган экан–а?! Мен бутун юрт билан тортишиб, жанжаллашяпман. Қарз олмаган, қарз бермаган бўлсам ҳам, ҳамма мени қарғамоқда. |
| 11 |
| Эгамиз шундай деди: “Эй Қуддус аҳли, Мен айримларингизни омон қолдираман, ўшаларга яхшироқ тақдир ато қиламан. Қолганингизнинг устига эса душман тортиб келаман, бошингизга кулфату оғир кунлар соламан. |
| 12 |
| Эй Яҳудо халқи, сиз бронза ва темирни синдира олмаганингиз каби, шимолдан сизга ҳужум қиладиган душманларни ҳам синдира олмайсизлар.” |
| 13 |
| “Сизлар юртингизнинг ҳамма жойида кўп гуноҳлар қилдингизлар. Шунинг учун бойликларингиз ва хазиналарингиз душманларга текин ўлжа бўлади. |
| 14 |
| Ўзингиз билмаган юртда душманларингизга хизмат қиласизлар. Менинг ғазабим оловдай сизларни ямламай ютади”, деб айтмоқда Эгамиз. |
| 15 |
| Шунда мен дедим: Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан, Ёдга ол мени, ёрдам бергин, Мени қувғин қилганлардан ўч олгин. Ғанимларимга сабр–тоқат қилиб, Тағин мени ҳалок қилиб юборма. Сени деб хўрланганимни эсингдан чиқарма. |
| 16 |
| Айтган ҳар бир сўзингга ташна эдим. Сўзларингдан шодланар эдим, Сўзларинг дилимга қувонч бағишлар эди. Зеро, мен Сенга тегишлиман, Эй Парвардигори Олам — Эгамиз. |
| 17 |
| Мен хушчақчақ улфатлар даврасида ўтирмадим, Уларнинг хурсандчилигига шерик бўлмадим. Қўлинг остида ёлғиз ўзим ўтирар эдим, Сен мени ғазабга тўлдирган эдинг. |
| 18 |
| Нега менинг дардим зўрайяпти? Нега оғир ярам тузалмаяпти? Наҳотки ёзда қуриган булоқ каби Умидларимни барбод қилсанг?! |
| 19 |
| Эгамиз демоқда: “Агар тавба қилсанг, сени яна хизматимга оламан. Бўлмағур гаплар ўрнига тўғри сўзлар гапирсанг, Сени Ўзимнинг сўзловчим қиламан. Шунда сен уларнинг олдига бормайсан, Улар сенинг олдингга келишади. |
| 20 |
| Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман. |
| 21 |
| Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/jeremiah/015.mp3
52
15