|
| 1 |
|
| Эгамиз менга Исроилнинг икки шаҳзодаси учун марсия айтишимни буюрди: |
|
| 2 |
|
| Сенинг онанг қўрқмас бир шер эди! У шерлар орасида ўрнашди, Ёш шерлар орасида болаларини ўстирди. |
|
| 3 |
|
| Битта боласи кучли бир шер бўлди. У ов қилишни ўрганди, Oдамхўрлик қила бошлади. |
|
| 4 |
|
| Буни халқлар эшитдилар, Шерни тузоғига туширдилар. Уни занжирбанд қилиб, Мисрга олиб кетдилар. |
|
| 5 |
|
| Она шер умиди пучга чиққанини кўрди, Орзуси ушалмаганини билди. Шунда бошқа боласини ўстирди, Уни кучли бир шер қилди. |
|
| 6 |
|
| У катта бўлгач, Бошқа шерлар ила изғийдиган бўлди. Ов қилишни ўрганди, Одамхўрлик қила бошлади. |
|
| 7 |
|
| Қалъаларини бузар эди, Шаҳарларини вайрон қиларди. Юрт ва унинг бутун аҳолиси У ўкирганда даҳшатга тушарди. |
|
| 8 |
|
| Атрофдаги ҳудудлардан халқлар Унга ҳужум қилдилар. Устига тўр ташлаб, Тузоғига туширдилар. |
|
| 9 |
|
| Занжирбанд қилиб, қафасга солдилар, Бобил шоҳи ҳузурига олиб бордилар. Исроил тоғларида унинг товуши Бошқа эшитилмасин, дея Уни зиндонга ташладилар. |
|
| 10 |
|
| Сенинг онанг узумзордаги токдай эди, Ариқ бўйига ўтқазилган эди. Сувга мириққанидан Серновдаю серҳосил эди. |
|
| 11 |
|
| Бақувват новдалари Салтанат ҳассаларига айланди. Қалин шох–шаббадан ҳам баланд кўтарилди. Баландлиги, сербарглиги билан Кўзга ташланиб турар эди. |
|
| 12 |
|
| Аммо ғазаб ичра ток суғуриб ташланди, Ерга улоқтириб юборилди. Шарқдан эсган шамол ҳосилини қуритди, Бақувват новдалари синиб қуриди. Ҳаммасини олов ямлаб юборди. |
|
| 13 |
|
| Энди бу ток саҳрога ўтқазилган. Ҳа, қуруқ, сувсаган чўлга экилган. |
|
| 14 |
|
| Унинг поясидан олов чиқди, Новдалару меваларини куйдириб юборди. Биронта бақувват новдаси қолмади, Салтанат ҳассасига ярамайдиган бўлди. Бу марсия қўшиғидир, у мотам оҳангида куйланади. |
|
|
|
|