Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Бу шаҳар қасмоқли қозон кабидир, унинг қасмоғи кетмайдиган бўлиб қолган. Қани, қозонни бир чеккадан бўшатинг, қўлингизга нима илинса, олиб кетаверинг.
Эй Қуддус, сен беҳаёлигинг билан ўзингни булғадинг. Мен сени тозалаб кўрдим, аммо сен ҳаромлигингча қолдинг. Энди устингга Ўз қаҳримни сочмагунимча сен покланмайсан.
Мен, Эгангиз шундай дедим. Aйтганларимни амалга оширадиган вақти келди. Энди Ўзимни тутиб турмайман. Сенга ачинмайман, Ўз шахтимдан қайтмайман. Тутган йўлларингга, қилган қилмишларингга яраша сени жазолайман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
Мен сизлар учун бир аломат бўламан, мен ҳозир нима қилаётган бўлсам сизлар ҳам шуни қиласизлар. Ўша вақт келганда бу ишларни Эгангиз Раббий қилганини билиб оласизлар.
Шунда сен яна тилга кирасан. Келган ўша одам билан гаплашасан, бошқа сукут сақламайсан. Хуллас, халқим учун бир аломат бўласан, шунда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”