|
| 1 |
|
| Эфрайим гармсел боқиб юрар, Кун бўйи шарқдан эсган шамол кетидан қувар. Ёлғону зўравонликни у орттирар. Оссурия билан сулҳ тузиб, Зайтун мойини Мисрга жўнатар. |
|
| 2 |
|
| ЯҳудогаЭгамиз даъво қилади. Ёқуб наслининг таъзирини У беради, Тутган йўлига яраша уни жазолайди. |
|
| 3 |
|
| Онасининг қорнидаёқ Ёқуб акаси билан талашган, Улғайгач эса Худо билан олишган. |
|
| 4 |
|
| Фаришта билан олишиб, уни енгган эди, Кейин йиғлаб, илтифот қилишини сўраганди. Байтилда Ёқуб Худони топганди, Ўша ерда Худо билан суҳбат қурганди. |
|
| 5 |
|
| Сарвари Олам — Худо Ўшадир, Эгамиздир Унинг номи! |
|
| 6 |
|
| Эй Ёқуб насли, Худойингизга қайтинг. Севги ва адолатга интилинг, Сабр–тоқат ила Худодан умид қилинг. |
|
| 7 |
|
| Эгамиз шундай дейди: “Халқим тарозидан урган савдогарга ўхшайди, Фирибгарлик қилишни улар хўп яхши кўради. |
|
| 8 |
|
| ‘О, мен бойман’, деб мақтанасан, эй Эфрайим. ‘Мен ўзимга давлат орттирдим, Боримни пешана терим билан топдим. Ҳеч ким мени гуноҳда айблай олмас.’ |
|
| 9 |
|
| Аммо Эгангиз Худо — Менман, Сени Мисрдан олиб чиққанман. Мен сенга саҳрода зоҳир бўлар эдим, Ўша даврдагидай сени яна чодирларда яшаттираман. |
|
| 10 |
|
| Мен пайғамбарларга гапиргандим, Ўзим уларга кўп ваҳийлар бергандим, Улар орқали маталлар айтгандим.” |
|
| 11 |
|
| Гиладда бутпарастлик қилинди. Унинг аҳли албатта барҳам топади. Гилгалда буқалар қурбонлик қилинди, Қурбонгоҳлар эгатлардаги беҳисоб тош уюмларга ўхшайди. |
|
| 12 |
|
| Ёқуб Орам юртига қочиб борди, Хотин олиш учун у хизмат қилди, Қалин эвазига қўйлар боқди. |
|
| 13 |
|
| Сўнг Эгамиз пайғамбар орқали Исроилни Мисрдан олиб чиқди, Пайғамбар уларга ғамхўрлик қилди. |
|
| 14 |
|
| Аммо Эфрайим Эгамизни қаттиқ ранжитди. Тўккан қон учун Эфрайимни Раббий жазолайди, Уни ҳақоратлагани учун адабини беради. |
|
|
|
|