|
| 1 |
|
| Патувал ўғли Йўэлга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: |
|
| 2 |
|
| Эй, оқсоқоллар, буни эшитинг! Яҳудо одамлари, сиз қулоқ тутинг! Юз берганми ҳеч бундай фалокат Сизнинг ёки ота–боболарингиз замонида?! |
|
| 3 |
|
| Бу ҳақда фарзандларингизга айтинг сиз, Болаларига сўзлаб берсин фарзандларингиз, Кейинги авлодга етказсин набираларингиз. |
|
| 4 |
|
| Қирғин келтирувчи чигирткадан қолганини Еб битирди кемирувчи чигиртка галаси. Кемирувчи чигиртка галасидан қолганини Еб битирди сакрайдиган чигиртка галаси. Сакрайдиган чигирткадан қолганини Еб битирди қиртишловчи чигиртка галаси. |
|
| 5 |
|
| Уйғонинглар, эй, майхўрлар, йиғланглар! Эй, шаробхўрлар, фарёд қилинглар! Шароб оғзингиздан тортиб олинди, ахир. |
|
| 6 |
|
| Бостириб келди юртимизга лашкарлар, Сон–саноқсиз кучли баҳодирлар. Арслон тишига ўхшар тишлари, Гўё урғочи арслонники қозиқ тишлари. |
|
| 7 |
|
| Узумзорларимизни улар пайҳон қилишди, Анжир дарахтларимизни синдиришди, Шохларию новдалар пўстлоғин шилиб, Ҳаммасини шип–шийдам қилишди. |
|
| 8 |
|
| Қанорга ўранинг, эй, одамлар, фарёд қилинг, Куёвидан жудо бўлган келинчак каби. |
|
| 9 |
|
| Эгамиз уйидан узилган шароб, дон назри, Аза тутаётир Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари. |
|
| 10 |
|
| Хароб бўлди экинзорлар, Мотам тутаётир далалар. Буғдой бошоқлари қовжираб қолди, Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади, зайтун мойи ҳам тамом қуриди. |
|
| 11 |
|
| Қайғурмайсизларми, эй, деҳқонлар?! Фарёд солмайсизларми, эй, боғбонлар?! Нобуд бўлиб кетди–ку арпа, буғдойингиз, Хароб бўлиб кетди–ку жамики ҳосилингиз. |
|
| 12 |
|
| Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди! |
|
| 13 |
|
| Қанорга ўраниб мотам тутинг, эй, руҳонийлар! Фарёд қилинг қурбонгоҳда хизмат қиладиганлар! Тунни ҳам қанорда ўтказинг сизлар, Эй, Худойимнинг хизматида юрганлар! Худойингиз уйида назр қилгани Дон ва шароб қолмади, ахир. |
|
| 14 |
|
| Рўза кунларини белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар. Йиғиб келинглар оқсоқолларни, Юртнинг жамики аҳолисини. Эгангиз Худонинг уйига йиғинглар, Эгамизга илтижо қилиб ёлворинглар! |
|
| 15 |
|
| Шўримиз қурисин, эвоҳ! Эгамизнинг кунига оз қолди, Қодир Худо кулфат келтиради! |
|
| 16 |
|
| Ризқ–рўзимиз кўз ўнгимизда қирқилди–ку! Худойимиз уйида шод–хуррамлик тугади–ку! |
|
| 17 |
|
| Кесаклар тагида уруғлар нобуд бўлди, Донли экинлар унмасдан қолди. Омборхоналар бўм–бўш ётибди, Дон омборлари хароб бўлибди. |
|
| 18 |
|
| Инграмоқда ҳайвонлар нақадар! Ахир, қуриган–ку ўтлоқлар. Дайдиб юрар мол подалари, Гангиган ҳатто қўй сурувлари. |
|
| 19 |
|
| Эй Эгам, Сенга мен фарёд қилурман! Ахир, олов ямлади даштдаги яйловларни, Ёнғин йўқ қилди даладаги дарахтларни. |
|
| 20 |
|
| Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам Сенга нола қилмоқда! Ахир, ирмоқлар ҳам қуриб кетди, Даштдаги яйловларни олов ямлади. |
|
|
|
|