Халқ ҳам руҳонийни муқаддас деб билсин, чунки Мен, Худойингизга нонни келтирадиган ўшадир. У одамлар учун муқаддас бўлсин, зотан Мен, Эгангиз, муқаддасман. Халқимни муқаддас қиладиган Менман.
Ака–укалари орасидан бошига мой суртиб танланган олий руҳоний руҳонийлик либосларини кийиш учун бағишлангандир. Шунинг учун у қайғудан сочини тўзмасин, либосларини ҳам йиртмасин.
У ота–онасини дафн қилиш учун Муқаддас чодирдан чиқмасин, шу туфайли Менинг чодиримни булғамасин. Зотан Менинг муқаддас қиладиган мойим унинг устидадир, у Менга бағишлангандир. Мен Эгангизман.
Руҳоний Ҳорун наслидан нуқсони бор ҳеч ким оловда куйдириладиган назрларни Мен, Эгангизга келтирмоқчи бўлиб яқинлашмасин. Нуқсони бўлгани учун у Менга таом назрларни келтириш учун яқинлашмасин.
Лекин нуқсони туфайли у Муқаддас хонадагиички пардага ва қурбонгоҳга асло яқинлашмасин. Акс ҳолда у муқаддас маконимни булғаган бўлади. Маконимни муқаддас қиладиган Эгангиз Менман.”