Юнус йўлга тушди, лекин Эгамиздан қочиб бошқа томонга кетмоқчи бўлди. У Яффага келиб, у ерда Таршишга борадиган кемани топди. Йўл ҳақини тўлади–да, Эгамиздан қочиб Таршишга сузиб кетгани кемачилар билан кемага чиқди.
Бундан кемачилар ваҳимага тушиб, ҳар бири ўз худосига ёлворди. Кейин, кема енгиллашсин, деб у ердаги юкларни денгизга улоқтира бошладилар. Юнус эса кеманинг ичкарисига кириб, қаттиқ уйқуга кетган эди.
Улар Юнуснинг Эгамиздан қочиб кетаётганини билардилар. Чунки Юнуснинг ўзи бу ҳақда уларга айтган эди. Улар бу гапни эшитиб, яна ҳам қаттиқроқ даҳшатга тушдилар ва ундан: “Нега бундай қилдинг–а?!” дедилар.
Кемадагилар эса кемани қуруқликка олиб бормоқчи бўлиб роса эшкак эшдилар, аммо бунга муваффақ бўла олмадилар, чунки денгиз уларга қарши баттар қутураётган эди.