Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Мен минорага чиқиб оламан. Шаҳар деворидан олисларга қараб, Эгамнинг жавобини кутаман. Шикоятимга жавоб берганда, Унга нима айтишимни ўйлаб кўраман. |
| 2 |
| Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Сенга аён қилган сўзларимни тош лавҳаларга аниқ қилиб ёз, югуриб кетаётган одам уни бир қарашданоқ ўқий оладиган бўлсин. |
| 3 |
| Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди. |
| 4 |
| Менга қара! Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади. Cолиҳлар эса Худога бўлган садоқати туфайли тирик қолади.” |
| 5 |
| Бойлик алдамчидир. Бойлар такаббур, улар ҳеч қачон тиниб–тинчимайдилар. Улар ўликлар диёри каби очкўз, ўлим каби тўймаслар. Улар халқларни ўзларига тобе қилишар, элларни қўл остига олишар. |
| 6 |
| Асирликка тушганлар уларни нафратомуз мазах этадилар, масхара қилиб, шундай айтадилар: “Эй, бировнинг бойлигини талаб, уюм қилганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар бировнинг нарсасини қайтармай, қарзларингизни орттириб юрибсизлар. Бундай ҳол узоққа чўзилармиди?! |
| 7 |
| Қарзларингизни қистайдиганлар тўсатдан пайдо бўлади. Улар келиб сизларни даҳшатга солишади. Шунда сизлар улар учун ўлжа бўласизлар. |
| 8 |
| Сизлар кўп халқларни таладингиз. Одамларнинг қонини тўкдингиз, юрту шаҳарларни вайрон қилиб, у ердагиларни нобуд қилдингиз. Шунинг учун омон қолган халқлар энди сизларни талон–тарож қиладилар. |
| 9 |
| Эй, ҳаром йўл билан бойлик топиб, уйига ташиганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар уйларингизни баландликда қуриб, ўзингизни кулфат чангалидан асрамоқчи бўлдингиз. |
| 10 |
| Аммо ҳийлаларингиз хонадонингизни шарманда қилди. Сизлар кўп халқларни нобуд қилганингиз учун ўз бошингизга етдингиз. |
| 11 |
| Ҳатто уйингиз деворидаги тошлар зўравонлигингиздан дод солади. Тўсинларнинг ноласи акс садо бўлиб чиқади. |
| 12 |
| Эй, қотиллик ила шаҳарлар қурганлар, ҳолингизга вой! Эй, зўравонлик ила қўрғонларга асос солганлар, ҳолингизга вой! |
| 13 |
| Эллар беҳуда тинкасини қуритади. Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади. Бу Сарвари Оламнинг иши эмасми?! |
| 14 |
| Ҳа, сувлар тўлдиргандай денгизни, ер юзи тўлиқ билади Эгамизнинг улуғворлигини. |
| 15 |
| Эй, қўшни халқларга шаробни зўрлаб ичирганлар, ҳолингизга вой! Яланғоч баданларини томоша қилайлик деб, уларга ғазабингиз шаробидан ичирдингиз. Уларни маст қилдингиз. |
| 16 |
| Бироқ сизлар обрў топмай ўзингиз шармандаликдан маст бўласизлар. Қани, ичинг! Яланғоч танангизни кўрсатинг! Ана, Эгамизнинг ўнг қўлидаги жазо косаси сизларга етиб келди! Обрўйингиз тўкилиб, шармандангиз чиқади. |
| 17 |
| Ҳа, Лубнонда қилган зўравонлигингиз ўз бошингизга етади. У ерда ёввойи ҳайвонларни қирдингиз, энди ҳайвонлар сизларни даҳшатга туширади. Чунки сизлар юрту шаҳарларни вайрон қилдингиз. Одамларнинг қонини тўкиб, уларни нобуд қилдингиз.” |
| 18 |
| Инсон ясаган бутдан не фойда?! Санамнинг фойдаси борми ёлғондан бошқа?! Нега одам ўзи ясаган нарсасига умидини боғлайди?! Нега тили йўқ бир бутни ясайди?! |
| 19 |
| Ҳолингизга вой, эй, бир парча ёғочга “Уйғон!” деганлар! Ҳолингизга вой, эй тилсиз тошга “Тур!” деб ёлворганлар! Бут сизга тўғри йўл кўрсатармиди?! Олтину кумуш билан қопланган бутнинг жони бормиди?! |
| 20 |
| Эгамиз эса Ўзининг муқаддасМаъбадидадир. Унинг олдида бутун дунё сукут сақласин! |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/habakkuk/002.mp3
3
2