У Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни еган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар. Довудга ва унинг ҳамроҳларига бундай нонларни ейиш тақиқланган эди!
У ерда қўли шол бир одам бор эди. Исони айбламоқчи бўлган баъзи одамлар Унга шундай савол бердилар: — Қонунга кўра Шаббат куни хасталарга шифо бериш мумкинми?
Исо уларнинг нима ҳақида ўйлаётганини билиб турарди. У шундай деди: “Ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир шоҳлик ҳувиллаб қолади, ўз ичидан бўлинган шаҳар ҳам, хонадон ҳам барбод бўлади.
Агар Мен жинларни Баалзабулнинг кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда ўз шерикларингиз кимнинг кучи билан жинларни қувиб чиқаришяпти? Шу сабабдан ҳам улар сизларни ҳукм қилади.
Ким кучли одамнинг уйига бостириб кириб, унинг мол–мулкини талон–тарож қила олади? Аввал у уйнинг эгасини боғлаб қўйиши керак, кейингина уйини талон–тарож қила олади.
Найнаво аҳолиси қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслни маҳкум этади. Чунки улар Юнуснинг ваъзини эшитганларида, тавба қилган эдилар. Бу ерда эса Юнусдан ҳам буюкроқ бир Зот турибди!
Жануб маликаси қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслнинг одамларини маҳкум этади. Чунки Сулаймоннинг доно таълимотини тинглагани малика дунёнинг у четидан келган эди. Бу ерда эса Сулаймондан ҳам буюкроқ бир Зот турибди!
Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни эргаштириб келади ва улар билан уйга кириб, жойлашиб олади. Охир–оқибат ўша одамнинг аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади. Бу ёвуз насл ҳам худди ўша кўйга тушади.”