Муқаддас Китоб 2008 (UZC) 2008
|
| 1 |
| Тонг отгач, олий руҳонийлар билан халқ оқсоқоллари жамиси кенгашиб, Исони ўлим жазосига маҳкум қилишга келишдилар. |
| 2 |
| Исони боғладилар ва олиб бориб, вилоят ҳокими Пўнтий Пилатга топширдилар. |
| 3 |
| Хоин Яҳудо эса Исонинг маҳкум этилганини билиб, пушаймон бўлди ва ўттиз кумуш тангани олий руҳонийлар билан оқсоқолларга қайтариб бериб: |
| 4 |
| - Мен хоинлик қилдим, бегуноҳ қон тўкилишида айбдорман, - деди. Улар эса:- Бундан бизларга нима? Яна ўзинг биласан! - дейишди. |
| 5 |
| Шунда Яҳудо кумуш тангаларни маъбад ичига улоқтириб юборди-да, у ердан чиқиб бориб, ўзини осиб ўлдирди. |
| 6 |
| Олий руҳонийлар тангаларни териб олиб: “Бу пул қон нархидир, уни маъбаднинг хазинасига қўшиш мумкин эмас”, - дейишди. |
| 7 |
| Ўзаро келишиб, бу пулга бегоналар кўмиладиган қабристон учун Кулол Ерини сотиб олдилар. |
| 8 |
| Шунинг учун у ер бугунгача “Қон Ери” деб аталади. |
| 9 |
| Шу йўсин Еремия пайғамбарга ваҳий бўлган ушбулар бажо бўлди:“Исроил ўғиллари Унга баҳо бериб қўйганЎттиз кумуш тангани олиб, |
| 10 |
| Худованд менга буюргани каби, Кулол Ерин сотиб олдилар”. |
| 11 |
| Исо ҳокимнинг ҳузурида турди. Ҳоким Ундан сўради:- Сен яҳудийларнинг Подшоҳимисан? - Ўзинг айтдинг, - деди унга Исо. |
| 12 |
| Олий руҳонийлар ва оқсоқоллар Уни айблаганларида, У ҳеч нарса деб жавоб бермади. |
| 13 |
| Шунда Пилат Унга:- Эшитмаяпсанми, Сенинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти! - деди. |
| 14 |
| Лекин Исо бу гапларга ҳам бирон жавоб қайтармади. Ҳоким эса жуда ҳайрон бўлди. |
| 15 |
| Ҳар Фисиҳ байрамида ҳоким халқ истаган бир маҳбусни озод қилиш одати бор эди. |
| 16 |
| Ўша кез қамоқда ном чиқарган Барабба исмли банди бор эди. |
| 17 |
| Халқ тўплангач, Пилат уларга хитоб қилиб сўради:- Сизлар кимни озод қилишимни истайсизлар? Бараббаними, ёки Масиҳ аталмиш Исоними? |
| 18 |
| Улар Исони кўролмасликдан тутиб берганларини у билар эди. |
| 19 |
| У ҳакамлик курсисида ўтирганда, хотинидан хабар келди: “У солиҳ Одам билан сенинг ишинг бўлмасин. Чунки бу тунда мен тушимда У туфайли кўп азобда қолдим”. |
| 20 |
| Аммо олий руҳонийлар ва оқсоқоллар бўлса, Бараббани озод этиш, Исони эса йўқ қилишни сўрашлари учун оломонни қайраб қўйдилар. |
| 21 |
| Ҳоким яна уларга хитоб қилди:- Сизлар икковидан қай бирини озод қилишимни истайсизлар? - Бараббани! - деб жавоб беришди. |
| 22 |
| Пилат уларга деди:- Унда мен Масиҳ аталган Исони нима қилай? - Хочга михлансин! - дейишди бир оғиздан. |
| 23 |
| - У нима ёмонлик қилган экан? - сўради ҳоким. Лекин улар овозларини яна баландроқ кўтариб:- Хочга михлансин! - деб қичқиришди. |
| 24 |
| Пилат ҳеч нарса ёрдам бермаётганини, аксинча шов-шув янада кучайиб бораётганини кўргач:- Мен бу солиҳ Одамнинг қони тўкилаётганидан бегуноҳман. Бу ишни ўзларингиз кўриб чиқинглар! - деди-да, оломоннинг кўз олдида сув олиб, қўлларини чайди. |
| 25 |
| Бутун халқ бунга жавобан:- Унинг қони бизларнинг ва болаларимизнинг гарданидадир! - дейишди. |
| 26 |
| Шундан сўнг Пилат уларга Бараббани чиқариб юборди. Исони эса савалатгандан кейин хочга михлаш учун аскарларга топширди. |
| 27 |
| Шундан сўнг ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат қароргоҳига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг бошига тўпладилар. |
| 28 |
| Унинг кийимларини ечиб, эгнига тўқ қизил яктак кийдирдилар. |
| 29 |
| Тиканлардан тож ўриб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш бериб, Унинг олдида тиз чўкканча: “Яшавор, эй, яҳудийларнинг Подшоҳи! ” - деб масхара қилдилар. |
| 30 |
| Унга тупурганларича қамишни олиб, бошига урдилар. |
| 31 |
| Масхаралаб бўлишгандан сўнг эгнидан яктакни ечиб, Ўзининг кийимларини кийдирдилар ва хочга михлаш учун олиб кетдилар. |
| 32 |
| Улар чиқиб кетаётганларида, киринеялик Симун деган кишини учратиб қолдилар. Уни Исонинг хочини кўтариб боришга мажбур қилдилар. |
| 33 |
| “Бошсуяги” маъносини берувчи Гўлгота деган жойга келдилар. |
| 34 |
| Шунда Исога ичиш учун зардоб аралаштирилган шароб бердилар. Исо уни татиб кўргач, ичгиси келмади. |
| 35 |
| Сўнг Уни хочга михлаб қўйдилар. Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олдилар. |
| 36 |
| Кейин шу ернинг ўзида ўтирганча, Уни қўриқлаб турдилар. |
| 37 |
| Унинг боши узра бир тахтачага: “Яҳудийларнинг Подшоҳи Исо - Будир” деган айбномани ёзиб қўйдилар. |
| 38 |
| Исо билан бирга икки қароқчини ҳам - бирини Унинг ўнг томонида, иккинчисини эса сўл томонида хочга михлаб қўйдилар. |
| 39 |
| Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаганча, Исони ҳақоратлашарди: |
| 40 |
| - Ҳей маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган! Ўзингни Ўзинг қутқар-чи! Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, қани хочдан тушиб кўр-чи! |
| 41 |
| Олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар ҳам барчаси бунга қўшилишиб, Уни масхаралай кетдилар: |
| 42 |
| - Бошқаларни қутқарди, Ўзини эса қутқара олмайди! Агар У Исроилнинг Подшоҳи бўлса, энди хочдан тушиб кўрсин, шунда биз Унга ишонамиз. |
| 43 |
| У Худога ишонарди-ку. Агар У Худонинг азизи бўлса, ҳозир қутқариб олсин-чи! Чунки У: “Мен Худонинг Ўғлиман”, - деган. |
| 44 |
| Исо билан бирга хочга михланган қароқчилар ҳам Уни шундай сўкар эдилар. |
| 45 |
| Тушдан бошлаб соат учгача бутун ерни қоронғилик қоплади. |
| 46 |
| Соат учларда Исо баланд овоз билан:- Эли, Эли, ламо шавақтани? яъни “Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг? ” - деб фарёд қилди. |
| 47 |
| У ерда турганлардан баъзилари буни эшитиб:- У Илёсни чақиряпти-ку, - дейишди. |
| 48 |
| Улардан бири дарҳол югуриб, шимгични олиб келди-да, уни сиркага ботириб, қамишнинг учига илганча, Исога ичишга узатди. |
| 49 |
| Бошқалари эса:- Тўхта кўрайлик-чи, Илёс келиб Уни қутқарармикан, - дейишди. |
| 50 |
| Исо эса яна бир бор қаттиқ оҳ уриб, жон берди. |
| 51 |
| Шу ондаёқ маъбаддаги парда юқоридан пастгача иккига бўлиниб, йиртилиб кетди. Ер ларзага келди, тошлар ёрилди. |
| 52 |
| Қабрлар очилиб, талай раҳматли азизу авлиёларнинг жасадлари тирилиб кетди. |
| 53 |
| Улар қабрларидан чиқиб, Исо қайта тирилганидан кейин табаррук шаҳарга кириб, кўпларга кўриндилар. |
| 54 |
| Исони қўриқлаб турган юзбоши билан ёнидаги аскарлар зилзилани ва содир бўлаётган барча ишларни кўриб, ваҳимага тушдилар-да:- Ҳақиқатан ҳам бу Худонинг Ўғли экан! - дедилар. |
| 55 |
| Жалиладан бошлаб Исога эргашиб хизмат қилиб келган кўпгина аёллар ҳам узоқдан қараб турган эдилар. |
| 56 |
| Уларнинг орасида магдалалик Марям, Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Забадий ўғилларининг онаси бор эди. |
| 57 |
| Оқшом тушгач, Ариматея шаҳридан бўлган Юсуф исмли бир бой одам келди. Ўзи ҳам Исонинг шогирди эди. |
| 58 |
| У Пилатнинг олдига бориб, Исонинг жасадини сўради. Шунда Пилат жасадни унга беришни буюрди. |
| 59 |
| Юсуф жасадни олиб, уни тоза кафанга ўради |
| 60 |
| ва ўзининг қояда йўнилган янги қабрига қўйди. Кейин қабрнинг оғзига катта бир тошни юмалатиб келтириб қўйди-да, жўнади. |
| 61 |
| Магдалалик Марям билан бошқа Марям эса шу ерда, қабрнинг рўпарасида ўтирган эдилар. |
| 62 |
| Тайёргарлик кунининг эртасига олий руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг ҳузурига тўпланишиб: |
| 63 |
| - Тақсир! - дейишди, - Ўша алдамчи ҳали тириклигида: “Уч кундан кейин қайта тириламан”, - дегани эсимизга тушди. |
| 64 |
| Шунинг учун уч кунгача қабрни қоровуллашни буюрсангиз, токи Унинг шогирдлари кечаси келиб Уни ўғирлаб кетишмасин ва халққа: “У қайта тирилди”, - деб айтишмасин. Йўқса, охирги алдов биринчисидан баттар бўлади. |
| 65 |
| Пилат уларга:- Мана, соқчилар бўлинмаси ўзларингизнинг ихтиёрингизда. Бориб, билганингиздек қабрни қоровулланглар, - деди. |
| 66 |
| Улар эса соқчилар билан бориб, қабр тошига муҳр босиб, қабрни қоровуллай бошладилар. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzc/matthew/027.mp3
28
27