— Анави қишлоққа боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, боғлиқ турган ва ҳеч қачон минилмаган хўтикни кўрасизлар. Ўша хўтикни ечиб, бу ерга олиб келинглар.
Агар кимдир сизлардан: “Нима қиляпсизлар?” деб сўраб қолса, “Бу хўтик РаббимизМасиҳга керак, хўтикни У дарҳол бу ерга қайтариб юборади”, деб жавоб беринглар.
У узоқдан барглар билан қопланган бир анжир дарахтини кўриб қолди, дарахтдан бирон анжир топа олармиканман, деб борди. Дарахтнинг ёнига келиб, баргдан бошқа ҳеч нарса тополмади, чунки ҳали анжир териш вақти эмас эди.
Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари буни эшитиб, Исони ҳалок қилиш пайига тушдилар. Бутун халқ Исонинг таълимотига маҳлиё бўлгани учун, бош руҳонийлар билан тафсирчилар Ундан қўрқиб қолдилар.
Исо уларга шундай жавоб берди: — Мен сизларга бир савол берай. Менга жавоб берсангизлар, Мен ҳам бу ишларни қандай ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтаман.
Хуллас, улар Исога: — Билмаймиз, — деб жавоб бердилар. Исо уларга деди: — Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман.