Муқаддас Китоб 2016 (UZB)
|
| 1 |
| Бир неча кундан кейин Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига келди. Унинг келгани тўғрисидаги хабар тезда шаҳарга тарқалди. |
| 2 |
| Шу қадар кўп одам йиғилдики, Исо ўтирган уйнинг ҳатто эшиги олдида ҳам жой қолмади. Исо халққа Худонинг сўзини ўргатаётган эди. |
| 3 |
| Шу орада тўртта киши бир шол одамни кўтариб келдилар. |
| 4 |
| Оломон кўплигидан улар шолни Исонинг олдига олиб бора олмай, уйнинг томидан тешик очдилар. Шолни тўшаги билан Исонинг олдига туширдилар. |
| 5 |
| Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: — Ўғлим, гуноҳларинг кечирилди, — деди. |
| 6 |
| Бу ерда баъзи Таврот тафсирчилари ўтирган эдилар. Улар ичларида шундай деб ўйлаган эдилар: |
| 7 |
| “Нега бу Одам бундай деяпти? Бу куфрлик–ку! Худодан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди!” |
| 8 |
| Исо шу онда уларнинг ўй–фикрларини билиб, деди: — Нега бундай нарсаларни ўйлайсизлар? |
| 9 |
| Қайси бири осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди”, деб айтишми ёки: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олгин–да, юр!” деб айтишми? |
| 10 |
| Инсон Ўғлига ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. Ҳозир шуни билиб оласизлар. У шундай деди–ю, шолга: |
| 11 |
| — Сенга айтаман: Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, уйингга бор! — деб буюрди. |
| 12 |
| Шол одам ўрнидан турди, дарҳол тўшагини олиб, ҳамманинг кўз олдида чиқиб кетди. Ҳамма ҳайратга тушиб: “Бунақасини ҳеч қачон кўрмаган эдик”, деб Худони олқишлар эдилар. |
| 13 |
| Исо яна Жалила кўли бўйига чиқди. Тумонат халойиқ Унинг олдига тўпланди. Исо уларга таълим берди. |
| 14 |
| Исо кўл бўйлаб юраркан, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Алфей ўғли Левини кўриб қолди. Исо унга: — Ортимдан юр! — деди. Леви ўрнидан туриб, Исога эргашди. |
| 15 |
| Бир оздан кейин Исо Левининг уйида меҳмон бўлди. Исога эргашган кўп солиқчилар ва гуноҳкорлар ҳам Унинг шогирдлари қаторида дастурхон атрофида ўтирардилар. |
| 16 |
| Исо гуноҳкорлар ва солиқчилар билан бирга овқатланиб ўтирганини фарзий мазҳабидан бўлган баъзи Таврот тафсирчилари кўриб, Унинг шогирдларига: — Бу қандай гап? У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга овқатланиб ўтирибди–ку! — дейишди. |
| 17 |
| Исо буни эшитиб, шундай жавоб берди: — Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Ахир, соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир. |
| 18 |
| Яҳёнинг ҳам, фарзийларнинг ҳам шогирдлари рўза тутишар эди. Баъзи одамлар Исонинг ёнига келиб: — Нега Яҳёнинг шогирдлари ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутади–ю, Сизнинг шогирдларингиз тутмайди? — деб сўрашди. |
| 19 |
| Исо уларга деди: — Тўйда меҳмонлар рўза тута оладиларми? Албатта, йўқ! Куёв улар билан бирга бўлганда, улар рўза тута олмайдилар. |
| 20 |
| Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар. |
| 21 |
| Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Акс ҳолда, янги ямоқ эски кийимни баттар йиртиб юборади. |
| 22 |
| Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Чунки шароб мешни ёриб юборади, шароб ҳам, меш ҳам исроф бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуймоқ даркор. |
| 23 |
| Шаббат кунларининг бирида Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари йўл–йўлакай бошоқларни уза бошладилар. |
| 24 |
| Буни кўрган фарзийлар Исога: — Қара, нега улар Шаббат куни қонунга хилоф иш қиляптилар? — дейишди. |
| 25 |
| Исо уларга деди: — Довуд ҳамроҳлари билан оч қолиб, овқатга муҳтож бўлганда нималар қилганини наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангиз?! |
| 26 |
| У олий руҳоний Абуатар замонида Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку! |
| 27 |
| Кейин Исо давом этди: — Инсон Шаббат куни учун эмас, балки Шаббат куни инсон учун яратилган. |
| 28 |
| Шу боис, Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/mark/002.mp3
16
2