Шанба куни бўлгач, Исо ибодатхонада таълим бера бошлади. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги ҳайратга тушиб:- Булар Унга қаердан насиб бўлган экан? Унга бундай доноликни ким берди? Қандай қилиб Унинг қўли орқали бунақа мўъжизалар содир бўляпти?
Марямнинг ўғли, Ёқуб, Юсуф, Яҳудо ва Симуннинг акаси дурадгор Исо бу эмасми? Унинг сингиллари ҳам мана шу ерда, ўз орамизда турибди-ку! - дейишди. Ва ғашланиб, Исони рад қилишди.
Агар бирон жой одамлари сизни қабул қилмаса ва сизга қулоқ солмасалар, у ердан чиқаётганингизда уларга огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздан чангни қоқиб кетинглар. [Сизларга чинини айтайин, қиёмат кунида у шаҳардан кўра Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг ҳоли енгилроқ бўлади. ]”
Исонинг номи эл оғзига тушиб қолган эди. Подшоҳ Ҳироднинг қулоғига ҳам миш-мишлар етганда, у:- Яҳё пайғамбар тирилиб келибди. Шунинг учун бу Киши орқали бундай ажойиботлар содир бўлмоқда, - деди.
Ҳирод эса Яҳёнинг солиҳ ва муқаддас киши эканини билиб, ундан қўрқар ва уни ҳимоя қилар эди. Унинг сўзларини мароқ билан тинглар ва кўп ишларни унинг маслаҳати билан қиларди.
Бир куни қулай фурсат туғилиб қолди. Ҳирод ўзининг туғилган куни муносабати билан ўз мансабдорлари, мингбошилари ва Жалила юртининг оғаларига зиёфат берди.
Исо уларга:- Келинглар, бир ўзимиз бирон хилват жойга борайлик, бир оз дам олинглар, - деди. Чунки келиб-кетувчилар кўплигидан уларнинг овқат ейишга ҳам вақти йўқ эди.
Исо бешта нон билан иккита балиқни олди ва осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Нонларни синдириб, халойиққа тарқатиш учун шогирдларига берди. Иккита балиқни ҳам ҳаммага тақсимлаб берди.
Тезда бутун ўша юртга хабар елиб борди. Исонинг қаердалигини эшитганлар эса ўз касалларини тўшакда кўтариб бориб, Исони қидириб топгунча юртни айланадиган бўлишди.