Икковингизни таклиф қилган мезбон келиб, сизга: “Жойингизни бу одамга бўшатиб беринг”, деб айтиши мумкин. Шунда сиз хижолат тортиб, пойгакда ўтиришга мажбур бўласиз.
Шунинг учун, таклиф этилганингизда, пойгакда ўтиринг, токи мезбоннинг ўзи келиб сизга: “Дўстим, илтимос тўрга чиқинг”, — деб айтсин. Шунда бошқа меҳмонлар кўзида сизнинг ҳурматингиз ошади.
Исо Ўзини таклиф қилган хонадон соҳибига айтди: “Тушки ё кечки зиёфат берганингизда, дўстларингизни ёки ака–укаларингизни, қариндош–уруғларингизни ё бўлмаса, бой қўшниларингизни таклиф қилманг. Акс ҳолда, улар ҳам сизни меҳмонга чақириб, қилган яхшилигингизни қайтарадилар.
Аммо таклиф қилинганларнинг ҳаммаси бирдай узр сўрай бошлабдилар. Биринчиси унга дебди: — Мен ер сотиб олган эдим, ўша ерни кўргани боришим керак. Илтимос, мени кечиринг.
“Менга эргашган одам Мени ота–онасидан, ака–ука ва опа–сингилларидан, ҳатто ўз жонидан ортиқ яхши кўриши керак, акс ҳолда у Менинг шогирдим бўлолмайди.
Ёки қайси шоҳ бошқа бир шоҳга қарши урушга чиқишдан аввал ўтириб: “Душман йигирма минг аскари билан менга қарши келяпти, мен ўн минг аскарим билан унга бас кела оламанми?” деб ўйламайдими?!