Муқаддас Китоб 2008 (UZC) 2008
|
| 1 |
| Исо ўз шогирдларига яна деди: “Васвасалар келиши шаксиздир. Лекин ким орқали келса, ўша одамнинг ҳолига вой! |
| 2 |
| Бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздиргандан кўра, унинг бўйнига тегирмон тошини осиб, денгизга ташланиши у учун фойдалироқ бўлар эди. |
| 3 |
| Ўзларингизга эҳтиёт бўлинглар! Агар биродаринг гуноҳ қилса, унга танбеҳ бер. Агар тавба қилса, уни кечир. |
| 4 |
| Агар сенга қарши бир куннинг ўзида етти марта гуноҳ қилса-ю, етти марта сенга қайтиб келиб: “Тавба қилдим”, - деса, уни кечириб юбор”. |
| 5 |
| Ҳаворийлар Раббимиз Исога:- Имонимизга имон қўш, - дедилар. |
| 6 |
| Раббимиз жавоб берди:- Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига: “Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от”, - десангиз, дарахт сизга бўйсунади. |
| 7 |
| “Орангиздаги қай бирингиз қўш ҳайдовчи ёки подачи хизматкорингиз даладан қайтгач, унга: “Тез келиб дастурхонга ўтир”, - дейсиз? |
| 8 |
| Аксинча: “Кечки овқатимни тайёрла, ишга бел боғлаб, овқатланиб бўлгунимча менга хизмат қил, ундан кейин ўзинг еб-ичасан”, - демайсизми? |
| 9 |
| Хўжайин буюрган ишларни бажарган қул ташаккур олармикин? Қайдам. |
| 10 |
| Сизлар ҳам шунга ўхшаб, ўзингизга буюрилган ҳамма ишни бажаргандан сўнг: “Бизлар арзимайдиган қуллармиз, фақат зиммамиздаги ишни қилдик”, - денглар”. |
| 11 |
| Исо Самария билан Жалила оралиғидан ўтиб, Қуддус томон йўл олди. |
| 12 |
| У бир қишлоққа кираётганда, ўнта моховга дуч келди. Улар узоқда турганча |
| 13 |
| овозларини баланд қилиб:- Эй Устозимиз Исо, бизга раҳм қил! - дейишди. |
| 14 |
| Уларни кўрган Исо:- Бориб, ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар, - деди. Улар эса йўлда кетаётиб, моховдан фориғ бўлишди. |
| 15 |
| Улардан бири ўзининг шифо топганини пайқагач, баланд овоз билан Худони улуғлаб орқага қайтди. |
| 16 |
| Исонинг оёқларига йиқилиб Унга ташаккур билдирди. Бу одам самариялик эди. |
| 17 |
| Исо:- Шифо топган ўн киши эди-ку? Қолган тўққизингиз қани? |
| 18 |
| Худони улуғлаш учун шу бегона кишидан бошқа ҳеч ким қайтиб келмадими? - деди. |
| 19 |
| Сўнг у одамга:- Ўрнингдан туриб бора қол, ишончинг сени қутқарди, - деди. |
| 20 |
| Фарзийлар Исога:- Худонинг Шоҳлиги қачон келади? - деган саволни беришди. Исо уларга жавоб берди:- Худонинг Шоҳлиги кўзга кўриниб келмайди. |
| 21 |
| “Қара, у бу ерда”, ёки “Ана у ерда”, - деб ҳам айтишмайди. Мана, Худонинг Шоҳлиги ўз ичингиздадир. |
| 22 |
| Сўнг Исо шогирдларига қайрилиб, деди:- Шундай кунлар келадики, Инсон Ўғлининг биттагина кунини кўришга ҳавас қиласизлар, бироқ кўролмайсизлар. |
| 23 |
| Сизларга: “Мана, у бу ерда”, ёки “Мана шу ерда”, деб айтишса, борманглар, уларнинг орқасидан қувманглар. |
| 24 |
| Чунки чақмоқ чақиб, фалакни бир учидан бошқа учигача ярқиратиб юборганидек, Инсон Ўғли ҳам Ўз кунида худди шундай пайдо бўлади. |
| 25 |
| Лекин ундан аввал У кўп азоб чекиши ва бу насл томонидан рад қилиниши керак. |
| 26 |
| Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келадиган кунларда ҳам шундай бўлади. |
| 27 |
| Нуҳ кемага кирган кунига қадар едилар, ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. Ва тўфон келиб, ҳаммани ҳалок қилди. |
| 28 |
| Лут кунларида ҳам шундай бўлди: еб-ичдилар, олди-сотди қилдилар, экин-тикин ва бинокорлик билан машғул бўлдилар. |
| 29 |
| Лекин Лут Садўм шаҳридан чиққан куниёқ осмондан олов ва олтингугурт ёғиб, ҳаммани ҳалок қилди. |
| 30 |
| Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади. |
| 31 |
| У кунда томнинг устида бўлган киши уйда қолдирган анжомларини олиш учун пастга тушмасин. Шунингдек, даладаги ҳам қайтиб келмасин. |
| 32 |
| Лутнинг хотинини эслаб туринглар. |
| 33 |
| Кимки жонини сақлашга ҳаракат қилса, уни йўқотади. Кимки жонини фидо қилса, уни қутқаради. |
| 34 |
| Сизга яна айтаманки, ўша кеча бир тўшакда икки киши бўлади; бири олинади, бири қолдирилади. |
| 35 |
| Икки аёл бирга тегирмон тортаётган бўлади; бири олинади, бири қолдирилади. |
| 36 |
| [Икки киши далада бўлади; бири олинади, бири қолдирилади. ] |
| 37 |
| Шогирдлар Исодан сўради:- Раббий, бу воқеалар қаерда юз беради? - Мурда қаерда бўлса, калхатлар ҳам ўша ерда тўпланади, - деди Исо. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzc/luke/017.mp3
24
17