Антиохия шаҳридаги имонлилар жамоатида баъзи бир пайғамбарлар ва муаллимлар, чунончи Барнабо, “Қорача” лақабли Симун, киринеялик Луций, вилоят ҳокими Ҳирод билан бирга тарбияланган Маноҳим ва Шоул бор эдилар.
Булар диний хизматини ўтаб, рўза тутиб турган маҳалда, Муқаддас Руҳ гапириб: “Барнабо билан Шоулни Мен сайлаган иш учун Менга ажратиб беринглар! ” - деди.
Ва энди Худованд сенга қарши қўл кўтарди. Сен кўр бўласан ва бир қанча вақт қуёшни кўрмайсан. Шу заҳотиёқ бу одамнинг кўзлари қоронғи-зимистонликка кўмилди. Энди у атрофни пайпаслаганича ўзига етакловчи излар эди.
Таврот ва Пайғамбарлар китобларидан қироат тугагач, ибодатхонанинг жамоабошилари уларга киши юбориб:“Эрлар, биродарлар, агар халққа берадиган насиҳат сўзларингиз бўлса, марҳамат қилиб айтинглар”, - дейишди.
- Бу халқнинг, Исроилнинг Худоси ота-боболаримизни танлади. Улар Миср ерида, ғурбатда яшаганда, Худо уларнинг мартабасини баланд қилди. Сўнгра Ўзининг музаффар қўли билан уларни у ердан олиб чиқди.
Уни тахтдан туширгандан кейин эса, уларга Довудни подшоҳ қилиб берди. Худо Довуд ҳақида шундай шаҳодат берди: “Мен кўнглимдагидай бир одамни - Ишай ўғли Довудни топдим; бутун истакларимни у бажо келтиради”.
Яҳё ўз фаолиятини якунлаётганда: “Сизлар мени ким деб ҳисоблайсизлар? Мен Масиҳ эмасман. Лекин мендан кейин Келаётган бор, ана мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман”, - деган эди.
Қуддусда яшовчилар билан уларнинг раҳнамолари Исони тан олмадилар. Уни ўлимга маҳкум қилиб, ҳар шанба куни тиловат қилинадиган пайғамбар сўзларини ўзлари бажо келтирдилар.
уларнинг болалари бўлмиш бизлар учун Исони тирилтириш орқали амалга оширди. Забур китобининг иккинчи саносида ёзилганидек:“Сен Менинг Ўғлимсан, Сени бугун таваллуд эттирдим”.
Исони тирилтириш ва асло чиришига йўл қўймаслик ҳақида эса Худо Забурда* яна шундай деган:“Мен Довудга ваъда қилган дуоларимниСизларга муқаррар этиб бергайман”.
“Эй хор қилувчилар, қаранглар, Ҳайратда қолиб ҳалок бўлинглар! Сиз яшаётган кунларда Мен бир иш қиламанки, Уни сизларга бирон киши айтиб берганда эди, Унга ҳеч инонмас эдингизлар””.
Жамоат тарқалгандан кейин, яҳудийлардан ва Худодан қўрқиб яҳудий динига кирганлардан кўпгинаси Павлус ва Барнабонинг орқасидан эргашдилар. Улар бу кишилар билан суҳбат қуриб, Худонинг иноятига таяниб, имонда маҳкам бўлишга ишонтиришарди.
Шунда Павлус билан Барнабо жасорат билан жавоб бериб дедилар: “Худонинг каломини биринчи навбатда сиз, яҳудийларга тарғиб қилмоқ керак эди. Аммо сизлар Уни рад қилиб, ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ кўрдингизлар. Шундан буён биз бошқа халқ вакилларига мурожаат қиламиз.
Бироқ яҳудийлар художўй ва эътиборли аёллар ва шунингдек, шаҳарнинг нуфузли одамларини Павлус ва Барнабога қарши қўзғатиб, уларни ўз юртларидан қувиб чиқаздилар.