Бу шаҳарда асли понтлик бўлган Акил исмли бир яҳудийни топди. Қайсар Клавдий бутун яҳудийларга Римдан чиқиб кетишлари ҳақида фармон чиқаргани туфайли, Акил билан хотини Прискилла яқинда Италиядан келишган эди. Павлус уларнинг олдига борди.
Лекин улар қарши бориб, уни ҳақорат қилгач, Павлус кийимидаги чангни қоқиб: “Сизлар тўккан қон ўз бўйнингизга! Мен тозаман. Бу кундан эътиборан мен мажусийларнинг олдига бораман”, - деди.
Шундай қилиб, ибодатхонанинг жамоабошиси бўлган Крисп бутун хонадони билан Исони Раббим деб имон келтирди. Буни эшитган коринфликлардан кўплари ҳам ишониб, сувда имон келтирдилар.
Павлус оғзини очай деганда, Галлион яҳудийларга хитоб этиб: “Ҳой яҳудийлар! Агар бирон ҳақсизлик ёки оғир жиноят масаласи бўлса эди, у вақтда арзингизни эшитиш учун менда бир асос бўлар эди.
Павлус яна анча кун Коринф шаҳрида тургандан кейин, биродарлари билан хайрлашиб, Акил ва Прискилла билан бирга Сурияга бораётган кемага тушди. У назр-аҳд қилгани учун, Кенхрея шаҳрида сочларини қирқтирган эди.
Улар билан хайрлашиб: “Яқинлашиб келаётган байрамни мен албатта Қуддусда қутлашим керак. Аммо Худо хоҳласа, олдингизга яна қайтиб келаман”, - деди-ю, Эфесдан сузиб кетди. [Акил билан Прискиллани эса Эфесда қолдирди. ]
Бу одам Раббимиз Исо йўлида тарбия олган бўлиб, бу ҳақда тўғри ва оташин руҳ билан таълим берар эди. Лекин у фақатгина Яҳё пайғамбарнинг сувда тавба қилдириш усулини билар эди.
Яҳудийлар ибодатхонасида жасорат билан ваъз айтадиган бўлди. Аполлосни тинглаган Акил билан Прискилла уни кутиб олиб, Раббимиз Исо йўлини аниқ қилиб тушунтириб бердилар.
Аполлос Ахая юртига бормоқ ниятини изҳор этганда, биродарлари у ердаги Исо шогирдларига хат ёзиб, уни яхши қабул қилишларини ўтиндилар. Аполлос Ахаяга бориб, Худонинг инояти билан имон топганларга самарали ёрдам берди.