Айниқса сиз яҳудийларнинг барча одатларини ва мубоҳасали масалаларини яхши билганингизни кўзда тутиб, сабр-тоқат билан мени тинглашингизни илтимос қиламан.
Ўн икки қабиламиз кеча-кундуз қунт ва ғайрат билан Худо йўлида хизмат қилиб, у ваъданинг ижро бўлишини кўриш умидидадирлар. Мен ана худди шу умидга эришганим учун, эй подшоҳим Агриппа, яҳудийлар мени айбламоқдалар.
Мен буни Қуддусда қилдим ҳам. Олий руҳонийлардан ижозат олиб, кўп азизу муқаддас кишиларни зиндонларга ташлаб, уларни ўлдираётганларида мен буни ёқлардим.
Барча яҳудий ибодатхоналарида уларни кўп марталаб жазога тортиб, Исони ҳақоратлашга мажбур қилардим. Уларга нисбатан ҳаддан ташқари дарғазаб бўлиб, ҳатто бегона шаҳарларда ҳам қувғин қилардим.
Ва мана, эй подшоҳим, кундуз куни йўлда кетаётганимда, қуёш нуридан ҳам ярқироқ бир нур осмондан порлаганини кўриб қолдим. Нур мени ва йўлдошларимни ёрқин ёғдуга чўмдирди.
- Қани, қаддингни ростлаб оёққа бос! Чунки сен Менинг хизматимда бўласан. Мени қандай кўрганинг ҳамда Мен қай тариқа сенга зоҳир бўлганим ҳақида гувоҳлик қилишинг учун сени тайинладим.
Аввал Дамашқ аҳолисига, кейин Қуддус ва бутун Яҳудия юртидаги, шунингдек, бошқа ерлардаги мажусийларни тавба қилдириб, Худога илтижо қилиш ва тавбага яраша ишларни бажаришга ундаб юрдим.
Лекин мен Худодан олган ёрдамим билан шу кунга қадар каттаю кичикка гувоҳлик бериб келаман. Мусо ва барча пайғамбарларнинг каромат қилиб айтганларидан бошқа ҳеч нимани гапирмаяпман,
чунончи: Масиҳ Ўз миллатига ҳам, бошқа миллатларга ҳам илоҳий нур ҳақида хабар қилиш учун азоб чекиб ўлиши ҳамда ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилиши муқаррар эди”.
Павлус ўзини шундай ҳимоя қиларкан, Фест баланд овоз билан сўзини бўлди-да:- Нодонлик қиляпсан, Павлус! Катта олимлик сени ақлдан озишга оборяпти! - деди.
Подшоҳ бу хусусларда билимдон бўлгани учун у билан бемалол сўзлашмоқдаман. Бу воқеалардан ҳеч бири унинг назаридан қочмаган бўлса керак, деб ўйлайман. Чунки булар бир чеккада қилинган иш эмас.
- Хоҳ қисқа, хоҳ узоқ муддатда бўлсин, - деди Павлус, - фақат ўзингизгина эмас, балки бугун мени тинглаётганларнинг ҳаммаси ҳам, бу занжирлардан холи, мен каби бўлишларини Худодан сўрар эдим!
Охирида Агриппа Фестга:- Агар бу одам Қайсар ҳукмини талаб қилмаганда, уни озод этиш мумкин эди, - деди. [Шундай қилиб, ҳоким уни Қайсар олдига юборишга қарор қилди. ]