Орол аҳолиси унинг шишиб кетишини ёки ўлиб қолиб, тўсатдан ерга йиқилишини кутарди. Лекин узоқ кутишгандан кейин унга ҳеч қанақа фалокат юз бермаганини кўришгач, бошқача фикр қилиб: “У бир худодир”, - деб айтишарди.
Ўша пайтда Публийнинг отаси юракбуруғдан қийналиб, иситмалаб ётар эди. Павлус унинг ёнига кирди ва қўлларини унинг устига қўйганча ибодат қилиб, уни соғайтирди.
У ердаги биродарлар дарагимизни эшитиб, Аппия форуми ва ҳатто Уч Меҳмонхона майдонигача бизни кутиб олгани чиқишганди. Павлус уларни кўриб, Худога шукр қилди ва кўнгли кўтарилди.
Римга кирганимиздан кейин юзбоши маҳбусларни лашкарбошига топширди. Павлусга эса уни қўриқлаб турадиган бир аскар билан алоҳида яшаш учун рухсат берилди.
Улар жавоб бериб: “Сенинг ҳақингда Яҳудиядан ҳеч қандай хат-хабар олганимиз йўқ, у ердан келган биродарлардан бирортаси ҳам бизга нохуш маълумот ё ахбор билдиргани йўқ.
Павлус учун бир кун тайин этиб, жуда кўп киши у турган меҳмонхонага келди. Эрталабдан оқшомгача Павлус уларга Худонинг Шоҳлигини баён этиб гувоҳлик берар, Мусонинг Қонунига ва Пайғамбарлар китобига биноан Исо тўғрисида ишончли далиллар келтирар эди.
Ўзаро келишмовчилик юзага келиб, Павлус уларга бир сўзни айтгандан сўнг, улар кета бошлади. Павлус деди:“Муқаддас Руҳ Ишаъё пайғамбар орқали оталаримизга жуда тўғри гапириб кетган: