Шундай қилиб, мен иккинчи дафъа ёнингизда бўлганимда огоҳлантирган эдим. Энди эса ғойиб бўлсам ҳам, ёзиб огоҳлантиряпманки, агар яна олдингизга борсам, олдин гуноҳ қилган одамларнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам ҳеч бирини аямайман.
Сизлар ёмон иш қилмаслигингизни Худодан тилаймиз. Мақсадимиз ўзимизни мақбул деб кўрсатиш эмас. Аксинча, бордию биз мақбул кўринмасак ҳам, сизлар яхши иш қилсангиз бўлди.
Шунинг учун мен ҳали келмай туриб, шуларни ёзяпман, токи келганимда Раббим менга берган иқтидор билан қаттиқ чораларни ишга солмайин. Мен бу иқтидорни хароб қилиш учун эмас, барпо қилиш учун олганман.
Шундай қилиб, биродарларим, яхши қолинглар. Комил бўлишга ғайрат қилинглар. Панд-насиҳатга қулоқ солинглар. Ўзаро ҳамфикр бўлинглар, тинчликни сақланглар. Шунда севги ва тинчлик берган Худо сизлар билан бўлади.