Мен, Эгангиз Худо, ҳар бир ишингизда сизларга барака бердим. Шу бепоён саҳрода юрганингизда сизларни ҳимоя қилдим. Қирқ йилдан бери Мен сизлар билан биргаман, сизлар ҳеч қандай камчилик кўрмадингизлар.’”
Шунда Эгамиз менга деди: “Мўабликлар билан жанжаллашиб, уруш бошламанглар. Мен сизларга уларнинг еридан мулк бермайман, чунки Ор ҳудудини Мен Лут авлодига мулк қилиб берганман.”
Кадеш–Барнадан чиқишимизга ва Зарад сойлигидан ўтишимизга 38 йил кетди. Эгамиз онт ичиб айтганидай, бу вақт оралиғида ўша наслнинг урушга яроқли бўлган одамлари оламдан ўтиб кетди.
Оммон халқининг ерига яқинлашасизлар. Лекин улар билан жанжалашиб, уруш бошламанглар. Сизларга уларнинг еридан бир парча ҳам бермайман. Бу ерни Мен Лут авлодига мулк қилиб берганман.”
Бу халқ кучли, кўп бўлиб, Иноқ авлоди сингари баланд бўйли эди. Аммо Эгамиз уларни йўқ қилди. Оммон халқи уларнинг ерини қўлга киритиб, ўша ерга жойлашиб олганди.
Сеирда яшаётган Эсов авлоди учун ҳам Эгамиз худди шундай қилган эди. Хорим халқини Эгамиз йўқ қилди. Эсов авлоди Хорим халқининг ерини қўлга киритиб, уларнинг ўрнига ўзлари жойлашиб олишди. Улар ҳозиргача ўша ерда яшайди.
Авим халқи эса жанубдаги Ғазогача бўлган қишлоқларда яшарди. Аммо Хафтўрдан келган Хафтўр халқи уларни йўқ қилиб, ўрниларига ўзлари жойлашиб олишганди.)
Мен шундай қиламанки, бугундан бошлаб бутун ер юзидаги халқлар сизлардан қўрқиб, ваҳимага тушадиган бўлишади. Номингизни эшитганлар сизлардан қўрққанидан қалтирайдиган бўлади.”
Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан ҳамда сойликнинг ўртасидаги шаҳардан тортиб, то Гиладгача бўлган бирорта шаҳар бизнинг куч–қудратимизга дош беролмади. Чунки Эгамиз Худо ҳаммасини бизнинг қўлимизга берган эди.
Аммо биз Явоқ дарёси бўйидаги Оммон халқининг ерларига ва қирлардаги уларнинг шаҳарларига ҳужум қилмадик. Чунки Эгамиз Худо бизга у ерларни босиб олишни ман қилганди.