Муқаддас Китоб 2008 (UZC) 2008
|
| 1 |
| Халоскоримиз Худо ва умидворимиз Исо Масиҳнинг буйруғига кўра Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен, Павлус, |
| 2 |
| имонда ҳақиқий ўғлим Тимўтийга Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят, марҳамат ва тинчлик тилайман. |
| 3 |
| Мен Македонияга кетаётганимда, сендан Эфес шаҳрида қолгин, деб илтимос қилган эдим. У ердаги баъзи кишиларга бошқача таълимотни ёймасликларини, |
| 4 |
| афсоналар ва бепоён шажаралар билан банд бўлмасликларини буюр. Булар хаёлпарастликка сабаб бўлади, холос. Лекин илоҳий режа рўёбга чиқиши учун имон керак. |
| 5 |
| Насиҳат қилишимдан мақсад ана шу, яъни соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан меҳр-муҳаббат ҳосил бўлсин. |
| 6 |
| Чунки баъзи одамлар бу фазилатлардан юз ўгириб, қуруқ гапларга оғиб кетдилар. |
| 7 |
| Улар Илоҳий Қонун уламолари бўлишга ҳавас қиладилар-у, лекин нима сўзлаётганларини ва нима даъво қилаётганларини ўзлари билмайдилар. |
| 8 |
| Биз биламизки, Илоҳий Қонун ундан тегишлича истифода этувчилар учун фойдалидир. |
| 9 |
| Маълумки, Илоҳий Қонун солиҳ одамлар учун берилмаган. Аксинча, қонунсизу итоатсиз, худосизу гуноҳкор, кофиру бетавфиқ, падаркушу қотил, |
| 10 |
| фоҳиш, баччабоз, одам ўғирлаб сотувчи, ёлғончи, қасамбузар ва соғлом таълимотга зид иш қилган бошқа ҳамма учун берилган. |
| 11 |
| Муборак Худонинг менга ишониб топширган Инжили шарифи бўйича аҳвол шундайдир. |
| 12 |
| Менга қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукур қиламан. Чунки У мени ишончли ҳисоблаб, Ўз хизматига олди. |
| 13 |
| Мен илгариги вақтларда шаккок, золим, жафокор эканман, энди илоҳий раҳм-шафқатга ноил бўлдим. Ахир, мен жоҳиллик ва имонсизлик туфайли бундай ҳаракат қилар эдим. |
| 14 |
| Мен Раббимиз Исо Масиҳдан ҳаддан зиёд лутфу карам, имон ва муҳаббат топдим. |
| 15 |
| “Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди”, деган сўз тўғри ва ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. Мана, ўша гуноҳкорларнинг биринчиси менман! |
| 16 |
| Аммо Исо Масиҳ ҳаммадан олдин менга раҳм айлаб, буюк сабр-тоқат қилди, токи кейинроқ Унга ишониб, абадий ҳаёт топажакларнинг ҳаммасига мени ибрат қилиб кўрсатсин. |
| 17 |
| Мангу Подшоҳга, ўлмас, кўринмас, ягона доно Худога абадулабад ҳурмат ва шон-шарафлар бўлсин! Омин. |
| 18 |
| Эй ўғлим Тимўтий, илгари пайғамбарнинг сен ҳақингда берган кароматларини кўзда тутиб, буларни сенга буюриб топшираман. Ўша кароматларга биноан яхши жангчидек жанг қил. |
| 19 |
| Имон ва виждон поклигини сақлаб тур. Баъзилар пок виждонни сотдилар ва уларнинг имон кемалари ҳалокатга учради. |
| 20 |
| Именей ва Искандар шулар жумласидандир. Улар яна куфр қилмасин деб, уларни шайтонга топшириб қўйдим. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzc/1timothy/001.mp3
6
1