Муқаддас Китоб 2008 (UZC) 2008
|
| 1 |
| Худо Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар йўлдан оздирувчи руҳларга, жин таълимотига қулоқ соладилар. |
| 2 |
| Ўз виждонларини гўё қизиган темир билан доғлаган ёлғончиларнинг риёкорлигига қойил қоладилар. |
| 3 |
| Улар уйланишни ман этадилар ва Худо яратган ҳар хил овқатлардан тийилишни буюрадилар. Ҳолбуки, ҳақиқатни билиб олган имонлилар шукрона қилиб овқат ейиши керак. |
| 4 |
| Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир. Агар шукрона билан қабул қилинса, ҳеч бир нарса рад этилмаслиги лозим. |
| 5 |
| Чунки у Худонинг каломи ва дуо билан муқаддас қилинади. |
| 6 |
| Сен бу тўғрида биродарларингга ўгит-насиҳат қилсанг, Исо Масиҳнинг лаёқатли хизматкори бўласан. Имонимизнинг улуғ ақида ва таълимотларини ўзлаштириб, булардан руҳан озиқланиб борасан. |
| 7 |
| Сафсатабоз кампирларга хос диёнатсиз афсоналардан юз ўгир. Художўйлик йўлида машқ қил. |
| 8 |
| Жисмоний машқдан оз фойда бўлади. Художўйликдан эса жуда катта фойда бўлади, чунки унинг эвазига ҳозирги ҳамда келажак ҳаётда мукофотлар бор. |
| 9 |
| Бу сўз тўғри ва ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. |
| 10 |
| Ана шу мақсадда биз меҳнат қиламиз ва заҳмат чекамиз. Биз бутун инсонларни, айниқса имонлиларни Қутқарувчи барҳаёт Худога умид боғлаганмиз. |
| 11 |
| Бу ўгитларни таъкидлаб ўргатгин. |
| 12 |
| Сенинг ёшлигингни ҳеч ким хор қилмасин. Сен сўзда, юриш-туришда, муҳаббатда, имонда, пок руҳда имонлиларга ўрнак бўл. |
| 13 |
| Мен келгунимча тиловат, насиҳат ва таълим билан машғул бўл. |
| 14 |
| Пайғамбар каромат қилиб, оқсоқоллар кенгаши бошингга қўл қўйиб дуо қилишганда, сен махсус руҳий қобилиятга эга бўлгансан. Бу қобилиятингни ишга сол, ялқовлик қилма. |
| 15 |
| Ҳамма бу ишлар билан шуғуллан. Сенинг муваффақиятингга ҳамма гувоҳ бўлиши учун ўзингни бу ишларга бутунлай бағишла. |
| 16 |
| Ўзингга ва таълимотингга эҳтиёт бўл, фаолиятингни астойдил давом эттир. Бу билан ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzc/1timothy/004.mp3
6
4