Хўжайинлари имонли бўлган қуллар, “бир–биримизга биродармиз”, деб хўжайинларига ҳурматсизлик қилмасинлар. Аксинча, янада кўпроқ тиришиб, уларга хизмат этсинлар. Чунки азиз биродарлари бўлмиш хўжайинлари ўз қулларининг фаровонлигини кўзлаб, нонини бут қиляптилар. Ана шу барча кўрсатмаларим ҳақида таълим бериб, насиҳат қил.
у босар–тусарини билмай қолган нодондир. Бундай одам бирор масала борасида талашиш ва икир–чикир гаплар ҳақида баҳслашиш касалига йўлиққан, унинг ғаламисона гаплари ҳасад, жанжал, туҳмат, тубан гумонлар
Абадий ҳаётга эришиш мақсадида, имон учун бўладиган улуғ курашда жанг қил. Ахир, Худо сени абадий ҳаётга даъват этган. Сен бу ҳаётга эга бўлиш учун кўп гувоҳлар олдида Исо Масиҳга бўлган имонингни мардларча тан олгансан.
У ягона мангу Худодир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда яшайди, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас. Абадий салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин.